Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида зилзила содир бўлди. Унинг кучи 2−3 баллни ташкил этди.
Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат жадал равишда кўтарилиб боради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечалари −2…+5, кундуз кунлари +4…+18 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. 8 мартда баъзи жойларда шамол кучайиб, ёмғир ёғиши мумкин.
Юқори Чирчиқ туманида 12 ёшли қизга СМС хабарлар ёзиб, шаҳвоний шилқимлик қилиб келган 59 ёшли эркак 5 суткага қамалди.
АҚШга асосан Мексика орқали ноқонуний равишда кетган 74 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. «Бу шунчаки реклама. Касаллик орттириб қайтасиз. Ҳаммаси ёлғон», — деди қайтганлардан бири.
Американинг «Nobel Systems» компанияси ва «Ўзсувтаъминот» ҳамкорлигидаги «Digital Twin» рақамли лойиҳаси якунланди. Бунинг учун АҚШ Савдо ва тараққиёт агентлиги 430 минг доллар грант маблағи ажратган. Рақамли сув бошқаруви лойиҳаси икки йил давомида Жиззах шаҳрининг учта маҳалласида амалга оширилди.
Зангиота тумани 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган жанжални бартараф этмоқчи бўлган Миллий гвардия ходимига жароҳат етказилди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Шавкат Мирзиёев дарахтларни кесиш учун жарима миқдорини 5 баробарга оширувчи қонунни имзолади. Ҳар бир кесилган дарахт ўрнига 100 тупдан кўчат экиш мажбурияти, юридик шахсларга 102 миллион сўмгача алоҳида жарималар белгиланди. Президент аввалроқ жарима миқдори пастлиги сабабли қонунни рад этган эди.
Болалар омбудсманига раҳбарлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, болаларга тааллуқли масалаларга доир қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари Бола ҳуқуқлари бўйича вакил билан келишилиши мажбурий бўлди.
Бешариқ туманида эркак ҳамда унинг 12 ёшли қизи ва 11 ёшли ўғли ис газидан заҳарланиб вафот этди. Кўздан кечириш давомида хонадонда ностандарт қўлбола иситиш печидан фойдаланилгани аниқланди.
Кредит беришда ўзгараётган талаблар, «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими, «Ўзбекнефтгаз»нинг эгаси ўзгарган 78 та «заправка»си, Бухорода бошланган «снос»дан фоторепортаж ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Саккизта кинопремьера, спектакллар, ижодий ишлар ярмаркалари, қорақалпоқ мусиқаси кечаси, болалар шоулари, чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Бухоронинг тарихий қисми билан чегарадош ҳудудда «Боқий Бухоро» лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Ҳозирда марказий стадион, шаҳар ҳокимлиги биноси ва мусиқа мактабини бузиш қизғин кечмоқда. «Газета.uz» мухбирлари «снос»га тушган ва бузилишини кутаётган биноларнинг айримларини кадрларга муҳрлади.
Статистика агентлиги директори Баҳодир Бегалов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган БМТ Статистика комиссиясининг 55-сессиясида қатнашди. Унда агентлик раҳбари номзоди комиссия аъзолигига илгари сурилди.
Шавкат Мирзиёев Урганчдан Термиз, водий вилоятлари, Самарқанд, Бухоро ҳамда Санкт-Петербург, Мадрид, Франкфурт, Пекин ва Урумчига авиақатновлар йўлга қўйилишини маълум қилди. Шунингдек, Урганчдан Хива ва Хонқага электробус қатнови ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев сайёҳлар 1 йил давомида чекловсиз Хоразмга кириши учун «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими жорий қилинишини маълум қилди. Вилоятда туризмни ривожлантиришнинг 3 йиллик дастури қабул қилинади, имтиёзли кредитлар берилади, «Лазги» ва «Авесто» музейлари ташкил қилиниши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Хоразмда қиймати 10 миллиард доллардан зиёд йирик газ-кимё мажмуаси қурилишини маълум қилди. «Бу лойиҳа ишга тушса, 3 мингта иш ўрни яратилади, йилига 2,4 миллион тонна юқори қўшилган қийматли полимерлар ишлаб чиқарилади», — деди президент.
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмига туташ ҳудудда «Боқий Бухоро» сайёҳлик мажмуасининг қурилиши ортидан ўнлаб давлат объектлари бузилиши бошланди. Бу жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмоқда. «Газета.uz» мухбирлари Бухорода бўлиб, айни пайтда бузиш ишлари кетаётган объектлардан фоторепортаж тайёрлади.
Дам олиш кунлари аксарият вилоятларда булутли об-ҳаво бўлади, жойларда вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади. Ҳарорат кечаси −3…+2, кундузи 0…+5 даража атрофида бўлади. Аммо кейинги ҳафта бироз кечикиш билан бўлса ҳаво ҳарорати тез кўтарила бошлайди, дея таъкидламоқда синоптиклар.
Бухоро шаҳридаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газ портлади. Ҳодиса оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушди, бир киши воқеа жойида ҳалок бўлди, яна бир фуқаро шифохонага юборилди.
Alerte Héritage ташкилоти Бухорода сайёҳлик маркази қурилиши учун бино ва иншоотларни «оммавий» бузишни тўхтатишга ва расмийларни келгуси режаларини жамоатчиликка маълум қилишга чақирди. У оммага эълон қилинган янги қурилиш лойиҳасини «ҳар жиҳатдан ҳалокатли» деб атамоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг