1−3 март кунлари аксарият вилоятларда асосан булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет хизмати агентлиги матбуот хизмати.

Дам олиш кунларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Жума куни кундузи ҳаво ҳарорати +2…+7, республика жанубида эса ғайриоддий бўлса ҳам −3…+2 даражадан паст бўлади.

Республика ҳудуди бўйича дам олиши кунлари ҳарорат асосан кечалари −3…+2, кундуз кунлари 0…+5 даража бўлади. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 15−18 м/с гача кучайиши ҳам мумкин. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида жума куни кечга томон бироз ёғингарчилик бўлади, 2−3 март кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кечалари −1…+1, кундуз куни 1 мартда +4…+6, 2−3 мартда +1…+4 даража бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсди.

Март ойининг биринчи кунларида ҳарорат фони баҳорнинг бошланиши учун бўлган меъёрий қийматлардан 4−6 даражага паст бўлади, бу эса ўтган йилга нисбатан деярли пастдир, бунда март ойида ҳаво ҳарорати 20−25 даражага етган, дейилади хабарда.

Аммо кейинги ҳафта бироз кечикиш билан бўлса ҳам баҳор ўз таъсирини ўтказади ва ҳаво ҳарорати тез кўтарила бошлайди, дея таъкидламоқда синоптиклар.