Alerte Héritage маданий мерос обсерваторияси «Боқий Бухоро» этнографик сайёҳлик марказини барпо этиш мақсадида Бухоро марказидаги бино ва объектларни «оммавий» бузишни тўхтатишга ва ҳукуматни келгусидаги режаларни жамоатчилик билан муҳокама қилиш учун оммага эълон қилишга чақирди.

«Газета.uz» 470 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш учун 2002 йилда қурилган «Бухоро Арена» спорт мажмуаси ва футбол стадионини бузиш ишлари бошланганини ёзганди.

Бундан ташқари, Бухоро шаҳар ҳокимлиги биноси ҳам бузилмоқда. Alerte Héritage 1970 йилда қурилган (бухоролик архитектор Зоиршо Қиличевнинг сўзларига асосан) ва «сўнгги реконструкция совет модернизмининг ифодали ёдгорлиги бўлгунга қадар» қурилган бинонинг бузилишидан хавотир билдирганди.

Аввалроқ 1980 йилларнинг иккинчи ярмида меъмор Ричард Блез лойиҳаси бўйича қурилган Бухоро вилояти ҳокимлиги биноси бузилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Alerte Héritage ушбу бинони ҳам сақлаб қолишга чақирганди. Бу «меъморнинг сақланиб қолинган ва ташқи безакларга кўра, қурилиш вақтидаги ҳақиқий шаклини асраб қолган саноқли асарларидан бири бўлиб қолмоқда».

«ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон меросининг буфер муҳофазаси зонаси доирасидаги оммавий вайронагарчиликлар кўпларни ҳайратда қолдирмоқда», — дейилади архитектура ташкилоти баёнотида.

Биринчидан, бузилиш ишлари режаси ЮНЕСКО билан келишишдан олдин бошланган. «Бу мавжуд тузилмаларни йўқ қилиш ноқонуний ва республика ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларга зид эканлигини англатади», — дейилади баёнотда.

Иккинчидан, «агар бузиш бошланган бўлса, у қандайдир лойиҳа бўйича амалга оширилмоқда». «Оммавий эълон қилинган ягона лойиҳа ҳар томонлама, шунингдек, биринчи навбатда дизайн жиҳатидан ҳалокатли», деб таъкидлайди баёнот муаллифлари.

alerte héritage, бухоро, юнеско, бухоро туристик маркази, беўхшов

Уларнинг изоҳлашича: «Ўрта Осиёда энг яхши сақланиб қолган ўрта аср шаҳри ёнида „эски биноларга ўхшаш“ реквизитлар қурилган. Бундай сохта бинолар Лас-Вегас ёки Макаода кулгили кўриниши мумкин. Бироқ Бухоронинг тарихий ўзагига визуал яқинликдаги сохта „Шарқ“ у ерга фуқароларни бегоналаштиришга ва сайёҳларни қўрқитишга маҳкумдир».

Баёнотга кўра, «Ташқи кўринишдан завқланиш учун «ўз-ўзини шарқлаштириш» мустамлакачилик даврининг меросидир. Аммо 20-аср бошидаги «мустамлакачилик кўргазмалари»ни мустамлакачиларнинг ўзлари ташкил қилган бўлса, Бухородаги архитектура кўргазмаси лойиҳа муаллифлари томонидан ихтиёрий равишда режалаштирилган. Ижтимоий тармоқлардаги кўплаб фуқароларнинг кескин шарҳлари ушбу ёндашувни рад этишни ёрқин тарзда намойиш этади».

alerte héritage, бухоро, юнеско, бухоро туристик маркази, беўхшов

«Лойиҳа бир-бирига мос келмайдиган нарсаларни эклектик тарзда бирлаштириб турибди», деб давом этади баёнот муаллифлари. «Шератон учун лифт шахтаси бўлиб хизмат қиладиган иккита „Калон“ (ташқи томондан Минораи Калонга ўхшаб кетадиган миноралар — таҳр.) архитектура хакерлигининг апофеози бўлса керак, аммо абсурдлик бу билан чекланмаяпти. Бу ерда „этно-шаҳар“ майда меҳмонхоналар, „замонавий“ стадионли аркадалар, 1990 йилларнинг „кооператив кафелари“ руҳидаги ёрқин кичик шаклли „Европа“ боғи билан туташган. Лойиҳани 3D визуализацияни қандай бажаришни биладиган, аммо рассом сифатида ҳали ҳам ожиз бoлган учинчи курс талабалари амалга оширган деган хаёл бор».

alerte héritage, бухоро, юнеско, бухоро туристик маркази, беўхшов

Якунда эълон қилинган режага вилоят ҳокимлиги биноси киритилмаган, дея таъкидламоқда Alerte Héritage. «Тошкентдаги замонавий биноларни асраб-авайлаш, Бухородаги қимматли ёдгорликларни йўқ қилишдан ҳеч қандай маъно йўқ. Давлатнинг меросга оид сиёсати изчил бўлиши керак!» — дея фикр билдирилади баёнотда.

Ташкилот Бутунжаҳон мероси объектлари учун масъул ЮНЕСКО ва мамлакат маданий меросини асраб-авайлаш учун масъул бўлган Ўзбекистон ҳукуматига, шунингдек, барча манфаатдор муассасалар ва шахсларга мурожаат қилди: «Бузишни тўхтатиш керак ва кейинги режалар имкон қадар тезроқ муҳокама қилиниши ва жамоатчиликка тақдим этилиши керак».

Эслатиб ўтамиз, Alerte Héritage 2023 йил январь ойида сайёҳлик марказини қуриш режаларидан хавотир билдирган. Шаҳар аҳолисининг норозилигидан кейин лойиҳа тўхтатилди. Вилоят ҳокимлиги лойиҳа бўйича якуний қарор ЮНЕСКО хулосасидан сўнг қабул қилинишини маълум қилди. Бироқ, 2024 йилнинг январь ойи охирида вилоят ҳокимияти яна марказни қайдай қурмоқчилиги ҳақида режаларини эълон қилди.

Февраль ойида, қурилиш режалари оммага эълон қилингандан сўнг, обсерватория яна бир баёнот берди. Унда ЮНЕСКОнинг буфер зонаси ҳудудини, жумладан, вилоят ҳокимлиги биносини ўз ичига олган ҳар қандай реконструксия унинг атрофидаги биноларга ҳурмат билан қарашни ўз ичига олиши керак»лиги таъкидланганди.