дайжест

Марказий стадиондан ҳокимлик биносигача: Бухоро шаҳрида бошланган «снос»дан фоторепортаж

Бухоро шаҳрининг тарихий қисмига туташ ҳудудда «Боқий Бухоро» сайёҳлик мажмуасининг қурилиши ортидан ўнлаб давлат объектлари бузилиши бошланди. Бу жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмоқда. «Газета.uz» мухбирлари Бухорода бўлиб, айни пайтда бузиш ишлари кетаётган объектлардан фоторепортаж тайёрлади.


дайжест

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

1−7 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳароратнинг ўзгариши сабабли 6 та вилоятнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.


дайжест

Дам олиш кунлари ёмғир ва қор ёғади

Дам олиш кунлари аксарият вилоятларда булутли об-ҳаво бўлади, жойларда вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади. Ҳарорат кечаси −3…+2, кундузи 0…+5 даража атрофида бўлади. Аммо кейинги ҳафта бироз кечикиш билан бўлса ҳаво ҳарорати тез кўтарила бошлайди, дея таъкидламоқда синоптиклар.


дайжест

Данияр Камиловнинг компанияси «Ўзбекнефтгаз» «заправка»лари эгасига айланди

Данияр Камиловга (президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Камиловнинг ўғли) тегишли компания UNG Petro компанияси — «Ўзбекнефтгаз»нинг 78 та АЁҚШларидан иборат тармоқ эгасига айланди.


дайжест

Фарғона вилоятида кучсиз зилзила қайд этилди

Фарғона вилояти Қува туманида зилзила содир бўлди. Унинг кучи 3 баллни ташкил этди. Ер силкиниши Андижон вилоятининг айрим туманларида ҳам сезилди.


дайжест

Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан 30 фоиз чегирма тақдим этади

Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан маҳаллий авиақатновлар учун 30 фоизлик чегирма эълон қилди. У 21−24 март кунлари эконом ва бизнес класс тарифлари учун амал қилади.


дайжест

«„Эски биноларга ўхшаш“ реквизитлар». Alerte Héritage Бухоро туристик марказининг эскизларини беўхшов дея атади

Alerte Héritage ташкилоти Бухорода сайёҳлик маркази қурилиши учун бино ва иншоотларни «оммавий» бузишни тўхтатишга ва расмийларни келгуси режаларини жамоатчиликка маълум қилишга чақирди. У оммага эълон қилинган янги қурилиш лойиҳасини «ҳар жиҳатдан ҳалокатли» деб атамоқда.


дайжест

Аҳолига ипотека ва автокредитлар беришда банкларга қўйиладиган талаблар қандай ўзгармоқда?

Ўзбекистон Марказий банки 1 июлдан бошлаб жисмоний шахсларга ипотека ва автокредитлар бериш бўйича талабларни кучайтирмоқда. Қарз олувчиларнинг кредит рискини баҳолаш учун янги индикатор жорий этилмоқда.


дайжест

Бухорода дўкон ертўласидаги газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Бухоро шаҳридаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газ портлади. Ҳодиса оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушди, бир киши воқеа жойида ҳалок бўлди, яна бир фуқаро шифохонага юборилди.


дайжест

Хоразмда қиймати 10 млрд доллардан зиёд газ-кимё мажмуаси қурилади — президент

Шавкат Мирзиёев Хоразмда қиймати 10 миллиард доллардан зиёд йирик газ-кимё мажмуаси қурилишини маълум қилди. «Бу лойиҳа ишга тушса, 3 мингта иш ўрни яратилади, йилига 2,4 миллион тонна юқори қўшилган қийматли полимерлар ишлаб чиқарилади», — деди президент.


дайжест

Сайёҳларга Хоразмга 1 йил ичида чекловсиз кириш учун «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими жорий қилинади

Шавкат Мирзиёев сайёҳлар 1 йил давомида чекловсиз Хоразмга кириши учун «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими жорий қилинишини маълум қилди. Вилоятда туризмни ривожлантиришнинг 3 йиллик дастури қабул қилинади, имтиёзли кредитлар берилади, «Лазги» ва «Авесто» музейлари ташкил қилиниши мумкин.


дайжест

Тожикистон энергия таъминотида йирик узилиш кузатилди

Тожикистон энергетика тизимида йирик носозлик юз берди, Душанбе ва бир қатор вилоятларда электр таъминотида узилишлар кузатилди. Мамлакат пойтахтида иссиқлик таъминоти ўчиб, ичимлик суви таъминоти ҳам тўхтади.


дайжест

Хоразм вилояти учун 1,5 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари пакети шакллантирилди

Хоразмда юк электромобиллари, аккумуляторлар учун никел сульфат, архитектура ойналари, шиша идишлар, қурилиш материаллари, лак-бўёқлар ва мато ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Умумий қиймати 660 млн доллардан зиёд лойиҳалар Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди.


дайжест

Урганчдан 11 та маҳаллий ва хорижий шаҳарларга авиақатновлар йўлга қўйилади

Шавкат Мирзиёев Урганчдан Термиз, водий вилоятлари, Самарқанд, Бухоро ҳамда Санкт-Петербург, Мадрид, Франкфурт, Пекин ва Урумчига авиақатновлар йўлга қўйилишини маълум қилди. Шунингдек, Урганчдан Хива ва Хонқага электробус қатнови ташкил этилади.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (2−3 март)

Саккизта кинопремьера, спектакллар, ижодий ишлар ярмаркалари, қорақалпоқ мусиқаси кечаси, болалар шоулари, чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Хоразм тадбиркорларига қатор имтиёзлар берилади

Хоразмда тадбиркорларга имтиёзлар белгиланмоқда. Хусусан, давлат мулки ва ерини хусусийлаштиришда 5 йилга бўлиб тўлаш имконияти берилади. Саноат бинолари қурилиб, тадбиркорларга топширилади. Сотилган кўчмас мулк учун тўлов 3 ойда амалга оширилганда 25 фоиз чегирма берилади.


дайжест

Баҳодир Бегалов номзоди БМТ Статистика комиссияси аъзолигига илгари сурилди

Статистика агентлиги директори Баҳодир Бегалов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган БМТ Статистика комиссиясининг 55-сессиясида қатнашди. Унда агентлик раҳбари номзоди комиссия аъзолигига илгари сурилди.


дайжест

Хоразмда Франциянинг Voltalia компанияси қуёш фотоэлектр станциясини қуради

Шавкат Мирзиёев ва Франциянинг Voltalia компанияси бош директори Тўпроққалъа туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилишини бошлади. Йилига 254 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, бу эса вилоятдаги электр энергиясининг 11 фоизини қоплайди.


дайжест

Қозоғистонда расман ягона UTC+5 вақти ўрнатилди

1 мартдан бошлаб Қозоғистонда ҳукумат қарорига биноан расман ягона UTC+5 вақти ўрнатилди (аввал UTC+5 ва UTC+6 вақт зонаси бор эди). Минтақада соат миллари бир соат ортга сурилиб, Ўзбекистон билан бир хил бўлди. Европага бир соат яқинлашди.


дайжест

ЖССТ: дунёда семизликдан азият чекадиган одамлар сони 1 миллиарддан ошди

Олимларнинг фикрига кўра, 2022 йилда 1 миллиарддан ортиқ одам ёки ҳар саккиз кишидан бири семизликдан азият чеккан. 1990 йилдан бери катталар орасида семизлик бўйича глобал кўрсаткич икки баравар, болалар ва ўсмирлар орасида эса тўрт баравар кўпайди.


«Газета.uz»да эълон қилинган махсус материаллар:

дайжест

Бухоро марказидаги «снос»га тушган ва бузилишини кутаётган бинолар — суратларда

Бухоронинг тарихий қисми билан чегарадош ҳудудда «Боқий Бухоро» лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Ҳозирда марказий стадион, шаҳар ҳокимлиги биноси ва мусиқа мактабини бузиш қизғин кечмоқда. «Газета.uz» мухбирлари «снос»га тушган ва бузилишини кутаётган биноларнинг айримларини кадрларга муҳрлади.


дайжест

Ўзбекча YouTube — 2024 йил февралида: Ортиқхўжаев, Қудратхўжа, Файзулла Хўжаев ва Шоназар ота

2023 йили YouTube’да ўзбекистонлик контент муаллифлари сезиларли фаоллашгани муносабати билан «Газета.uz» таҳририяти йил якунлари бўйича ўз тавсиялари билан ўртоқлашган эди. Шу ишнинг мантиқий давоми сифатида YouTube’да февраль ойида чиққан видеолар бўйича ҳам кичик сарҳисоб тайёрланди.