1 март куни Фарғона вилояти Бешарик туманида 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.

Қайд этилишича, туманнинг «Ободон» кўчасида яшаган 51 ёшли эркак ва унинг 2 нафар фарзанди — 12 ёшли қизи ва 11 ёшли ўғли яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Кўздан кечириш давомида марҳумлар истиқомат қилган хонадонда ностандарт қўлбола иситиш печидан фойдаланилгани аниқланган.

Ҳолат бўйича суд тиббиёт экспертизаси тайинланган. Текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.