Жамият

««Зангиота-2»даги ҳар қандай муассаса мамлакатдаги энг юқори технологияли бўлади» — директор Дониёр Миразимов
11 ноябр 2022, 19:41

««Зангиота-2»даги ҳар қандай муассаса мамлакатдаги энг юқори технологияли бўлади» — директор Дониёр Миразимов

«„Зангиота-2“ шифохонасига қандай муассаса жойлаштирилишидан қатъи назар, у мамлакатдаги энг юқори технологияли клиника бўлади», — дейди директор Дониёр Миразимов. У шифохонадан келгусида фойдаланиш эҳтимоллари, салоҳияти ва беморлар логистикаси нуқтаи назаридан унинг жойлашуви ҳақида сўзлаб берди.

UMS`ни хусусийлаштириш учун консалтинг компанияси танлаб олинди
11 ноябр 2022, 19:00

UMS`ни хусусийлаштириш учун консалтинг компанияси танлаб олинди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Universal Mobile Systems`нинг 100 фоизлик давлат улушини хусусийлаштириш бўйича консалтинг компаниялари ўртасида танлов ўтказди. Унда KPMG компанияси ғолиб бўлди.

Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маккажўхори сотувдан олиб ташланди
11 ноябр 2022, 18:15 1

Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маккажўхори сотувдан олиб ташланди

Россия дўконларидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган вакуумли қадоқдаги қайнатилган маккажўхори олиб ташланди. Бунга Красноярскда уч фуқаро заҳарлангани сабаб бўлди.

ЮНEСКО бош директори Одри Азуле Ўзбекистонга келади
11 ноябр 2022, 18:01

ЮНEСКО бош директори Одри Азуле Ўзбекистонга келади

Тошкентда болаларга таълим-тарбия бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтади, унда Одри Азуле ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг айтишича, тадбирдан кўзланган мақсадлардан бири — «илғор тажрибаларимизни жаҳон ҳамжамиятига тақдим этиш»дир.

Ҳафта бошида тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга айланади
11 ноябр 2022, 17:57

Ҳафта бошида тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга айланади

Ўзгидромет шошилинч ахборот эълон қилди — душанба кунидан бошлаб Тошкент, Қашқадарё ва Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши, айрим туманларда кучли ёғингарчиликлар кузатилади. Баъзи жойларда шамол 25−28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси биносида қуввати 630 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
11 ноябр 2022, 17:24

Вазирлар Маҳкамаси биносида қуввати 630 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Тошкент марказида жойлашган Вазирлар Маҳкамаси биносида қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Унинг қуввати 630 кВтга тенг. Станция Вазирлар Маҳкамаси биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди.

Тошкентда Челябинск вилояти ишлаб чиқарувчиларининг кўргазма зали иш юритмоқда
11 ноябр 2022, 17:00

Тошкентда Челябинск вилояти ишлаб чиқарувчиларининг кўргазма зали иш юритмоқда

Кўргазма залида Челябинск вилояти саноат, газ, машинасозлик ва озиқ-овқат корхоналари маҳсулотлари билан танишиш мумкин.

11 ноябрь дам олиш куни бўлади
11 ноябр 2022, 13:25 1

11 ноябрь дам олиш куни бўлади

Президент касаба уюшмалари ходимлари куни муносабати билан 11 ноябрни «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилиш таклифини билдирди. Агар таклиф маъқулланса, кейинги йилдан мазкур сана дам олиш куни бўлади.

Қимор ўйинларини реклама қилганлар 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин
11 ноябр 2022, 12:56

Қимор ўйинларини реклама қилганлар 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Адлия вазирлиги тақдим этган қонун лойиҳасига кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилиш, намойиш этиш ҳамда тарқатиш учун жавобгарлик белгиланмоқда. Ушбу ҳаракатларни содир этганлар уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Олмалиқда микроавтобус уриб кетиши оқибатида она-бола вафот этди
11 ноябр 2022, 11:47

Олмалиқда микроавтобус уриб кетиши оқибатида она-бола вафот этди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида йўлдан ўтаётган она-бола Истана уриб кетиши оқибатида шифохонада вафот этди.

Дам олиш кунларида ҳаво қуруқ ва нисбатан илиқ бўлиши кутилмоқда
11 ноябр 2022, 11:37

Дам олиш кунларида ҳаво қуруқ ва нисбатан илиқ бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво илиқ ва нисбатан қуруқ бўлади. Ҳарорат кундузи +9…+14 даража, кечаси эса +5 даража бўлиши прогноз қилинмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Чилонзордаги қурилишни тўхтатиб қолган профилактика инспектори тақдирланди
11 ноябр 2022, 10:40

Чилонзордаги қурилишни тўхтатиб қолган профилактика инспектори тақдирланди

Чилонзор тумани «Кўтарма» маҳалласидаги дарахтзор ўрнида турар-жой қурилишига қаршии чиққан профилактика катта инспектори капитан Азимжон Қудабаев туман ҳокимлиги томонидан тақдирланди.

Ҳар чоракда солиқ ва статистика органларига молиявий ҳисоботларни топшириш талаби бекор қилинади
10 ноябр 2022, 22:12

Ҳар чоракда солиқ ва статистика органларига молиявий ҳисоботларни топшириш талаби бекор қилинади

2023 йил 1 январдан молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига ҳар чоракда тақдим этиш талаби бекор қилинади. Бундан ташқари, юридик шахслар ходимларининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳақидаги архив ҳужжатларини сақлаш ва архивларга топширишдан озод қилинади.

Юрий Никулиннинг афсонавий цирки Тошкентда томошаларини тақдим қилади
10 ноябр 2022, 19:00

Юрий Никулиннинг афсонавий цирки Тошкентда томошаларини тақдим қилади

19 ноябрдан 11 декабргача Тошкентда Москванинг «Цветной бульвар» хиёбонида жойлашган Никулин цирки жамоаси Тошкентда байрам дастурини намойиш этади.

Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати 10 декабрга қадар узайтирилди
10 ноябр 2022, 18:23

Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати 10 декабрга қадар узайтирилди

Давлат ОТМларда тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 декабргача узайтирилди. Ўқишини кўчираётган талабалар учун бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам 10 декабрь этиб белгиланди.

Ўзбекистон ва Венгрия автомобилсозликда ҳамкорлик қилишга келишиб олди
10 ноябр 2022, 17:19

Ўзбекистон ва Венгрия автомобилсозликда ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми якунлари бўйича автомобилсозлик, транспорт-логистика хизматлари, енгил саноат, паррандачилик соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида келишув ва меморандумлар имзоланди.

АҚШ Орол дeнгизининг экотизимини қайта тиклаш учун Ўзбeкистонга 1,6 млн доллар ажратди
10 ноябр 2022, 17:04

АҚШ Орол дeнгизининг экотизимини қайта тиклаш учун Ўзбeкистонга 1,6 млн доллар ажратди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Орол денгизи ҳудудида чўлланишнинг салбий оқибатлари билан курашиш мақсадида 1,6 млн доллар миқдорида маблағ ажратганини эълон қилди. Ташаббус денгизнинг қуриган тубида экотизимларни қайта тиклаш лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилмоқда.

Франция миллий тиббиёт академиясида Ибн Синонинг бронза бюсти очилди
10 ноябр 2022, 16:38

Франция миллий тиббиёт академиясида Ибн Синонинг бронза бюсти очилди

Avicennia International Prize халқаро мукофотини топшириш маросимида Франция миллий тиббиёт академиясида Абу Али ибн Синонинг бронза бюсти очилди.

«Ўқитувчиларга текин хизматкор сифатида қарашга барҳам бериш шарт» — Саида Мирзиёева
10 ноябр 2022, 15:37

«Ўқитувчиларга текин хизматкор сифатида қарашга барҳам бериш шарт» — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Ўзбекистонда ўқитувчиларни «худди йигирма йил олдинги каби» хонадонларни айланиб чиқишга ва ўқувчилар рўйхатини тузишга мажбур қилишаётгани ҳақида эшитиб «жуда хафа бўлгани»ни маълум қилди. У мутассаддилардан ўқитувчиларни дарс беришдан бошқа барча вазифалардан озод қилишни сўради.

Asialuxe Travel Саудия Арабистонига эксклюзив турлар таклиф қилмоқда
10 ноябр 2022, 15:00

Asialuxe Travel Саудия Арабистонига эксклюзив турлар таклиф қилмоқда

Саудия Арабистоннинг маданияти ва тарихининг қадимий дунёси билан қулай шароитларда таниш учун Asialuxe Travel эксклюзив турлар таклиф қилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг