Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида она-бола ЙТҲ оқибатида вафот этди, дея хабар бермоқда ИИВ ахборот хизмати.

23 октябрь куни соат 18:00 ларда Олмалиқ шаҳрида Истана автотранспорти йўлдан ўтаётган 1976 йилда туғилган аёл Н.Х. ва унинг 2014 йилда туғилган ўғли А.С.ни уриб юборди. Жабрланувчилар шифохонага олиб борилди.

Бироқ, улар олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этди.

Хайдовчига нисбатан қандай чора кўрилгани ҳақида маълумот берилмаган.