Ўзгидромет маркази 14−16 ноябрь кунлари республиканинг учта вилоятида кучли ёғингарчиликлар кузатилишидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, республика бўйича, хусусан, шимол ҳудудида 13−15 ноябрь кунлари жойларда шамол 17−22 м/с гача, Қорақалпоғистон, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25−28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
14−16 ноябрь кунлари Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши, айрим жойларда кучли ёғингарчиликлар кузатилади.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Шу билан бирга, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.