Кўплаб йиллар давомида Саудия Арабистони кўплар учун «сирли эртак» бўлган. Лекин охирги йилларда ушбу давлат ўз эшикларини очиб, саёҳатчиларга мутлақо янги тарихни кашф этишга имкон берди.

Asialuxe Travel ўз сайёҳларига ажойиб дастурга эга учта оригинал турларни таклиф қилади.

Беш кечали «Жидда ва Ал Улада вақт бўйлаб саёҳат» — ноёб диққатга сазовор жойларга эга қизиқарли шаҳарларга саёҳат. Ислом ва тараққиётгача бўлган давр тарихи, ислом маданияти меросининг ёрқин мисоллари — сизни бу ерда кутаётган нарсаларнинг кичик бир қисмидир.


Турнинг нархи — 18,8 млн сўм, икки кишили хонада яшаш шарти билан, бир нафар вояга етган киши учун.

Уч кечали «Жидда: Қизил денгиз келинчаги» — ўзининг дам олиш жойлари, ҳайкалтарошлиги ва дунёдаги энг баланд фаввораларидан бири ҳисобланадиган қирол Фаҳд фавворасининг гўзаллигига олиб борадиган туридир.

Турнинг нархи — 8,9 млн сўм, икки кишили хонада яшаш шарти билан, бир нафар вояга етган киши учун.

Беш кечали «Ар-Риёд ва Ал Улада вақт бўйлаб саёҳат» — Саудия Арабистонининг афсоналари ва жумбоқларни топиш имконияти, манзарали табиат жойлари ва меъморчилик асарларини кўриш, Ар-Риёд пойтахти билан танишиш туридир.


Турнинг нархи -16,2 млн сўм, икки кишили хонада яшаш шарти билан, бир нафар вояга етган киши учун.

Бундан ташқари, 2022 йил 17 ноябрдан ўзбекистонликлар Asialuxe Travel орқали Макка ва Мадина шаҳарларига сафарни амалга ошириши мумкин бўлади. Саудия Арабистонига парвозлар тўғридан-тўғри рейслар билан UzAirways миллий авиакомпаниясининг ҳаво бортларида амалга оширилади. Авиакомпания томонидан бутун парвоз давомида ҳар бир зиёратчига қулайлик, хавфсизлик, мазали таомлар ва ажойиб сервис тақдим этилади.


Ҳозирда зиёратчиларга қуйидаги саналарда «Комфорт» тўплами (4 кеча Мадинада/10 кеча Маккада) таклиф қилинади:

  • 17 ноябрдан 1 декабргача;
  • 23 ноябрдан 7 декабргача;
  • 1 декабрдан 15 декабргача.

Юқорида кўрсатилган саналар шундай танланганки, сафар вақтида иккита жума бор.

Бундан ташқари, ҳар бир зиёратчига Саудия Арабистонида керак бўладиган буюмлардан иборат эксклюзив тўплам тақдим этилади. Тўплам ҳар бир зиёратчининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, фақатгина сифатли материаллардан тайёрланган.

Махсус лойиҳа доирасида ҳар бир зиёратчига Саудия Арабистонида керак бўладиган буюмлардан иборат эксклюзив тўплам: «Мусҳаф» қуръони, беш литр муқаддас «Зам-Зам» суви, бейджик, ланчбокс, бренд рюкзак/сумка/нимча.


Аэропортдан Мадинага олти соатли трансфер вақтида ҳар бир зиёратчига қуритилган хурмо ва сувдан иборат ланчбокс берилади. Мадинада яшаш учун икки мартали (нонушта ва кечки овқат) овқатланиш базасидаги тўрт юлдузли Bosphorus Grand Al Safi меҳмонхонаси танланган. Меҳмонхона «Пайғамбар» масжиди (300 м) ва шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойларига пиёда етиб олса бўладиган яқинликда жойлашган.

Маккада яшаш учун эса икки мартали (нонушта ва кечки овқат) овқатланиш базасидаги тўрт юлдузли Infinity Makkah Hotel меҳмонхонаси танланган. Меҳмонхона «Кааба» ал-Харам масжиди (950 м) ва Zam-Zam Tower (640 м) яқинида жойлашган.

Нархлар:

  • икки кишили хонада яшаш шарти билан бир киши учун — 23,3 млн сўмдан бошланади;
  • уч кишили хонада яшаш шарти билан бир киши учун — 21,8 млн сўмдан бошланади;
  • тўрт кишили хонада яшаш шарти билан бир киши учун — 21 млн сўмдан бошланади.

Шунингдек, танлов учун эксклюзив VIP-тўплами бор. Тўплам ўзида премиум даражани мужассам этган бўлиб, муқаддас удумларни янада қулай шароитларда амалга оширишни таклиф қилади.


Дастурда иккита шаҳардаги муқаддас жойларга муҳим ва керакли экскурсиялар бор, экскурсиялар профессионал ва тажрибали гидлар томонидан олиб борилади.

Туристик тўплам банд қилишда максимал қулайлик учун Google Play ва AppStore орқали Asialuxe Travel иловасини юклаб олиш мумкин.

Мақола ва фото-материаллар Saudi Tourism Authority (Саудия туристик бошқармаси) кўмагида тайёрланди.

Батафсил маълумотни asialuxe.uz сайти ва (+998) 71−201−77−77 телефон орқали олишингиз мумкин.

Сайт: asialuxe.uz, sta.gov.sa
Telegram-гуруҳ: t.me/Asialuxe, t.me/asialuxe_umra
Қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours
Ўзбек тилидаги қайноқ турлар: t.me/asialuxe_qaynoqtur
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @umra_asialuxe.travel @asialuxe.travel

Реклама ҳуқуқлари асосида.