19 ноябрдан 11 декабргача Тошкент аҳолисини ва меҳмонларини цирк оламига қизиқарли саёҳат кутмоқда.

Москванинг «Цветной бульвар» хиёбонида жойлашган Никулин цирки жамоаси Тошкентда байрам дастурини намойиш этади. Унда Россияда хизмат кўрсатган халқ артистлари, халқаро фестиваллар лауреатлари ва совриндорлари қатнашадилар.

Дастур намойиши — буюк санъаткор, бетакрор истеъдод соҳиби Юрий Никулин таваллудининг 100-йиллигига бағишланган.

Москванинг «Цветной бульвардаги» Никулин цирки Россиядаги энг кекса цирклардан бири. Унинг ҳар бир чиқиши — ёрқин, жўшқин ва қизиқарли томошадир. Ҳар бир саҳна кўриниши барча томошабинларни — катталарни ҳам, болаларни ҳам бевосита иштирокчига айлантиради.

Меҳмонларлар Сергей Ефтоде, Ольга Геворкян бошчилигидаги узун таёқлар билан ишлайдиган акробатларнинг «Антипод» саҳна кўринишини, ҳаво гимнастлари, дорбозлар Валерий Свежов ва Екатерина Максимова, Кристина Гукнинг «Эркин турган нарвондаги жонглёр-эквилибрист» чиқишларини томоша қилишади.


«Қувноқ кучукчалар» томошаси — ҳайвон ўргатувчи Мингазовлар, Россияда хизмат кўрсатган халқ артистлар Виктор Кудрявцев ва Ольга Кудрявцева раҳбарлиги остида ўргатилган айиқлар, ажойиб мусиқа, қувноқ масхарабозлар ва бошқа кўплаб қизиқарли чиқишлар — буларнинг бари Москванинг «Цветной бульвардаги» Никулин цирки тақдим этадиган томоша дастурига киритилган.

«Биз янги қизиқарли дастурни олиб келамиз ва у сизга жуда ёқади деган умиддаман. Сизни циркда кутамиз. Чунки цирк инсонни қувонтирадиган, завқлантирадиган ва ҳар томошаси умрни бироз узайтирадиган санъатдир», — деди Москванинг «Цветной бульвардаги» Никулин цирки бош директори ва бадиий раҳбари Максим Никулин.


Томошалар 19, 20, 26, 27 ноябрь ва 3, 4, 10, 11 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Томоша давомийлиги (танаффус билан) — 2 соат.

Чипталарни myticket.uz сайти орқали ва Тошкент цирки кассаларидан харид қилиш мумкин.

Телефон: (+998) 95−169−87−87.

Реклама.