Россияда A.I.M-SHAMSHOD (Ўзбекистон) корхонасида ишлаб чиқарилган вакуумли қадоқдаги қайнатилган маккажўхори (450 г) сотувдан олиб ташланди.

Бу Красноярск ўлкасининг уч нафар фуқароси ботулизмнинг дастлабки ташхиси билан заҳарланганидан кейин содир бўлди. Улар ушбу маҳсулотни истеъмол қилгани аниқланди, дея хабар берди Роспотребнадзор.

Маҳсулот Красноярск ўлкаси, Новосибирск, Кемерово ва Омск вилоятлари, Олтой ўлкаси, Хакасия Республикаси, Бурятия Республикаси ва Транс-Байкал ўлкасига етказиб берилган, дейилади хабарда.

Маҳсулот импортчисига нисбатан режадан ташқари текшириш бошланди