Жамият

Абдулла Қодирий боғи «узоғи билан Наврўзгача» фойдаланишга топширилади
17 ноябр 2022, 18:19

Абдулла Қодирий боғи «узоғи билан Наврўзгача» фойдаланишга топширилади

Мартда реконструкция учун 3 ойга ёпилган Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғи ҳануз очилмади. Ҳозиргача парк таъмири учун 5 млрд сўм сарфланди, 7 ноябрь куни эса пойтахт депутатлари яна 35 млрд сўм ажратди. «Газета.uz» меҳмонхоналар қуршовида қолаётган паркдан репортаж тайёрлади.

Ўзбекистонга дронларни кимлар олиб кириши мумкинлиги маълум бўлди
17 ноябр 2022, 17:55

Ўзбекистонга дронларни кимлар олиб кириши мумкинлиги маълум бўлди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонга дронларни олиб кириши учун Туризм вазирлиги, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси, «Геоинновация маркази» ва ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон миллий комиссиясига рухсат берилди.

6 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
17 ноябр 2022, 17:36

6 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгариши сабабли Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларида қор кўчиш хавфини эълон қилди.

Сенат сайтига киберҳужум уюштирган 16 ёшли ўсмир ва унинг шерикларига жиноят иши қўзғатилди
17 ноябр 2022, 16:33

Сенат сайтига киберҳужум уюштирган 16 ёшли ўсмир ва унинг шерикларига жиноят иши қўзғатилди

Олий Мажлис Сенатининг расмий сайтига хакерлик ҳужуми уюштирган 16 ёшли ўсмир ва унинг шериклари жиноий жавобгарликка тортилади. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 278−2-моддаси 2-қисми «а» банди (компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекат вақтинча ёпилади
17 ноябр 2022, 15:13

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекат вақтинча ёпилади

Метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекат 21 ноябрдан 6 декабрга қадар ёпилади. Бу вақтда йўл ўтказгичининг ер устки қисмида демонтаж ишлари амалга оширилади. Йўловчилар учун 6 ва 7-бекат оралиғида автобус ҳаракати йўлга қўйилади.

«Божхона-сервис» мусодара қилинган товарларни сотади
17 ноябр 2022, 14:02

«Божхона-сервис» мусодара қилинган товарларни сотади

Божхона қўмитаси ҳузурида «Божхона-сервис» давлат муассасаси ташкил этилди. Тузилма декларация хизматларини кўрсатади, шунингдек, божхона органлари томонидан олиб қўйилган товарларни сотиш билан ҳам шуғулланади.

Фарғонада 1,8 тонна истеъмолга яроқсиз ёғ мусодара қилинди
17 ноябр 2022, 13:06

Фарғонада 1,8 тонна истеъмолга яроқсиз ёғ мусодара қилинди

Ўзбекистон туманидаги яширин цехда қалбаки ёғ маҳсулотларини қадоқлаш фаолияти билан шуғулланиб келганлар аниқланди. У ердан 1,8 тонна истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.

«Энергетикада монополия тугамас экан, аҳолини газ ва электр билан таъминлашда сифат ўзгармайди» — Алишер Қодиров
17 ноябр 2022, 13:06

«Энергетикада монополия тугамас экан, аҳолини газ ва электр билан таъминлашда сифат ўзгармайди» — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров энергетикада монополия тугамаса, аҳолини газ ва электр билан таъминлашда сифат ўзгармаслигини айтди. «Муаммо — бошқарув ва таъминот тизимининг эскирганида» — деди у. Аввалроқ вазир ўринбосари узилишлар сабабини ёқилғи етишмаслиги билан изоҳлаганди.

Кореядан туриб террористик ташкилотни молиялаштирган ўзбекистонлик 10 йилга қамалди
17 ноябр 2022, 11:48

Кореядан туриб террористик ташкилотни молиялаштирган ўзбекистонлик 10 йилга қамалди

Ўзи ва шерикларининг жами 24 млн сўм миқдоридаги маблағларини «молиявий жиҳод» сифатида халқаро пул ўтказмалари орқали Суриядаги жангариларга юборган шахс жавобгарликка тортилди.

Қарши тумани собиқ ҳокими Мақсуда Мустафоева мактаб директори этиб тайинланди
17 ноябр 2022, 11:24 1

Қарши тумани собиқ ҳокими Мақсуда Мустафоева мактаб директори этиб тайинланди

Салкам икки йил Қарши туманига раҳбарлик қилган Мақсуда Мустафоева мактабда иш бошлади. Собиқ ҳоким 16 ноябрь куни Қаршидаги 11-мактабга директор этиб тайинланган. У ҳокимлигида бир неча можароли ишлар иштирокчиси сифатида оммага танилганди.

Фарғонада тиббиёт ходимини калтаклаган шахсларга жиноий иш очилди
17 ноябр 2022, 10:34

Фарғонада тиббиёт ходимини калтаклаган шахсларга жиноий иш очилди

12 ноябрь куни Риштон туманида отасининг аҳволи ёмонлашгани сабаб тез ёрдамга мурожаат қилган шахслар бемор шифохонага олиб кетилаётганда вафот этгани учун тиббиёт ходимини катлаклагани айтилмоқда. Туман ИИБ ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатди.

Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди
17 ноябр 2022, 09:51

Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни Чимёнда қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди. Эҳтиёт чораларини кўриш билан бирга «Диққат! Қор кўчкиси хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўради.

Тошкентда кўча ёриткичларининг тунги истеъмолини чеклаш бошланади
16 ноябр 2022, 22:44 1

Тошкентда кўча ёриткичларининг тунги истеъмолини чеклаш бошланади

16 ноябрь кунидан бошлаб пойтахтдаги кўчаларни ёритиш тармоқлари «вақтинча электр энергияси истеъмолини чеклаш режими»га ўтказилади.

Президент Ўзбекистонда киберспортни ривожлантириш тўғрисидаги қарорни имзолади
16 ноябр 2022, 22:42

Президент Ўзбекистонда киберспортни ривожлантириш тўғрисидаги қарорни имзолади

Президент Ўзбекистонда киберспорт турларини ривожлантириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Унга кўра, инфратузилмани ривожлантириш, спортчи ва мураббийларни тайёрлаш, турнирлар ўтказиш, шунингдек, киберспорт ҳақида жамоатчиликда ижобий фикрни шакллантириш режалаштирилган.

Air Arabia Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига парвозлар йўлга қўйиши мумкин
16 ноябр 2022, 22:00

Air Arabia Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига парвозлар йўлга қўйиши мумкин

Air Arabia келгуси йилда Абу-Даби таянч аэропортидаги лоукостерлар сонини 2 бараварга кўпайтирмоқчи. Шунга мувофиқ, компания Самарқанд ёки Бухоро шаҳарларига мунтазам парвозлар йўлга қўйиши мумкин. Келгусида эса Абу-Даби — Тошкент ўртасидаги қатновлар сонини ҳафтасига 7 мартагача ошириш кутилмоқда.

ЮНЕСКОнинг 2030 йилгача мактабгача таълим соҳасидаги Тошкент декларацияси қабул қилинди
16 ноябр 2022, 20:40

ЮНЕСКОнинг 2030 йилгача мактабгача таълим соҳасидаги Тошкент декларацияси қабул қилинди

Эрта ёшдаги болаларга ғамхўрлик ва таълим бўйича Бутунжаҳон конференцияси якунлари бўйича ЮНЕСКОнинг Тошкент декларацияси қабул қилинди. Унинг асосий тамойиллари ўқув дастурлари сифатини ошириш, инклюзив таълим ва фавқулодда вазиятларда таълим олиш ҳуқуқини кафолатлаш кабилардан иборат.

Урганч халқаро аэропортига раҳбар тайинланди
16 ноябр 2022, 20:08

Урганч халқаро аэропортига раҳбар тайинланди

Uzbekistan Airports бошқаруви раиси буйруғи билан Гаипов Суннатилла «Урганч» халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунга қадар у Амритсарда авиаташувчи вакил ва Деҳлида вакил ёрдамчиси бўлиб фаолият юритган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошқарувчисига ҳайфсан берди
16 ноябр 2022, 17:59

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошқарувчисига ҳайфсан берди

Тошкент шаҳар ҳокими пойтахт Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси Анвар Умаровга бошқарма «балансида бўлган техниклардан самарали фойдаланмагани ва ишда йўл қўяётган камчиликлари» учун ҳайфсан берди.

Икки кунда 5 киши ис газидан вафот этди
16 ноябр 2022, 17:48

Икки кунда 5 киши ис газидан вафот этди

13 ноябрь куни Хоразмда ижарада турган икки йигит, орадан икки кун ўтиб Жиззахда қария аёл ва унинг икки набираси ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Президент инвесторлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қўмита ташкил этишни таклиф қилди
16 ноябр 2022, 17:44

Президент инвесторлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қўмита ташкил этишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг 1-ялпи мажлисида қонун устуворлиги, банк-молия, хусусийлаштириш, табиий ресурслардан фойдаланиш, рақамлаштириш ва яшил иқтисодиёт соҳаларига чел эллик сармоядорлар ва тадбиркорларни ҳамкорлик қилишга чақирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг