Метронинг ер «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишидаги 7-бекат 21 ноябрь кунидан 6 декабрь кунига қадар ўз йўловчиларига вақтинча хизмат кўрсатмайди, дея хабар бермоқда Метрополитен матбуот хизмати.

Бу вақт ичида Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метронинг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналиши 6 ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларини демонтаж ва монтаж ишлари амалга оширилади.

Таъкидланишича, ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.

«Йўловчилар учун 6 ва 7-бекат оралиғида автобус ҳаракати йўлга қўйилади», — дейилади хабарда.