16 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлисидаги нутқ сўзлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Президент сўнгги йилларда Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширилаётганини қайд этиб, миллий иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаш ва унинг жаҳон иқтисодиётига интеграцияси учун барча зарур шароитларни яратишни ислоҳотларнинг асосий йўналиши этиб белгиланганини таъкидлади.

«Сизларни ишонтириб айтмоқчиманки, биз юртимизда очиқ, жадал ривожланаётган замонавий давлат қуриш мақсадида бошланган ислоҳотлар йўлидан ортга қайтмаймиз. Ишончим комил, сизларнинг ҳар бирингизда аниқ ва конструктив таклифлар бор», — деди давлат раҳбари.

Шунингдек, Мирзиёев Кенгаш доирасида ривожлантирилиши кутилаётган бир қатор соҳаларга қисқача тўхталиб ўтди.

Қонун устуворлиги Янги Ўзбекистон тараққиётининг бош тамойилларидан бири

«Кейинги йилларда юртимизда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида мисли кўрилмаган чоралар ҳаётга жорий этилди. Бундан буён фуқаро ва тадбиркорларга мулк ҳуқуқини сўзсиз таъминлаш ва ҳимоя қилиш шаффоф ва адолатли суд-ҳуқуқ тизими томонидан кафолатланади», — деди президент.

Шу билан бирга, суд соҳасига бағишланган мажлисда бу борада ислоҳотларнинг навбатдаги босқичидаги устувор йўналишларни белгилаб олинишини қайд этиб, Хорижий инвесторлар кенгаши ҳузурида доимий фаолият юритадиган Инвесторларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитасини ташкил қилиш таклиф этилди.

Банк-молия соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш

Гап мазкур соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш, хорижий банкларни Ўзбекистонга фаол жалб этиш, самарали фонд бозорини шакллантириш ҳақида бормоқда.

Шавкат Мирзиёев хорижий сармоядорларнинг банк-молия соҳасини янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва ташаббуслари учун очиқликни эълон қилди.

Иқтисодиётда давлат улушини камайтириш ва хусусийлаштиришни янада чуқурлаштириш

Президент сўнгги йилларда Ўзбекистонда 1 минг 200 та давлат корхоналари хусусийлаштирилиб, келгуси йилнинг ўзида яна мингга яқин корхона ва кўчмас мулк объектлари ҳам давлат тасарруфидан чиқарилиши режалаштирилганини айтиб ўтди.

Шу билан бирга, давлат-хусусий шериклик механизмини иқтисодиётнинг барча тармоқларига фаол татбиқ этилаётгани ва қисқа муддатда мазкур йўналишда сезиларли натижаларга эришилгани ҳам қайд этилди.

«Биргина энергетика соҳасида Ўзбекистон ушбу механизмлардан фойдаланган ҳолда 8 миллиард доллардан ортиқ маблағни жалб этди. Кенгаш аъзоларини хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шериклик дастурларида фаол иштирок этишга таклиф қиламиз», — деди Мирзиёев.

Ўзбекистоннинг бой табиий ресурсларини ўзлаштиришда катта имкониятлар

Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг олтин захиралари бўйича дунёда 2-ўрин, мис бўйича 7-ўрин, вольфрам бўйича 8-ўрин, кумуш бўйича 9-ўрин, уран бўйича 12-ўринни эгаллашини дадил сифатида келтириб, фойдали қазилма конларини ўзлаштириш соҳасига йирик инвестицияларни жалб этиш мақсадида геологик маълумотларни очиқлик жорий этилганини айтиб ўтди.

«Ўндан ортиқ турдаги стратегик фойдали қазилмаларни ўзлаштириш учун солиқ ставкаларини пасайтирдик, ер солиғини бекор қилдик, махсус техникаларни божхона тўловларидан озод этдик. Биз хомашёни чуқур қайта ишлаш бўйича аниқ лойиҳаларни тайёрладик. Биргина мисол. Ўзбекистонда йилига 150 минг тонна мис қазиб олинади ва унинг атиги 70 минг тоннаси қайта ишланади», — деди Мирзиёев.

«Яқин йилларда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 500 минг тоннага етказамиз. Шу муносабат билан мис кластеринибарпо этишга киришдик. Унинг ҳудудида мис фольгаси, электродвигателлар, қуёш панеллари, кабель-ўтказгич маҳсулотлари ва бошқа юқори қўшилган қийматли товарларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошира бошладик», — дея қўшимча қилди у.

Президент электромобилларни ишлаб чиқариш тармоғига асос солиш режаларини ҳақида фикр билдириб, инвесторларни ушбу йўналишларда амалий ҳамкорлик қилишга даъват этди.

Ўзбекистонда рақамлаштириш соҳасига инвестицияларни жалб этиш

Президент, шунингдек, муҳим соҳаларни рақамлаштириш ва ҳудудларда IT- технологияларни ривожлантириш бўйича инвесторлар билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга чақирди.

Ўзбекистоннинг «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантиришдаги фаол иштироки

Мирзиёев «Стратегия» га мувофиқ, 2026 йилга бориб муқобил манбалардан олинадиган энергиянинг умумий генерациядаги улушини 25 фоизга етказишни таъкидлади.

Шу билан бирга, илмий-техник салоҳиятни ривожлантириш ва қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш режасини маълум қилди.

«Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Жаҳон банки билан бирга 2050 йилгача миллий иқтисодиётни декарбонизация қилиш стратегиясини ишлаб чиқишга киришдик.

«Яшил» лойиҳаларга хорижий инвестицияларни жалб қилишни давом эттиришдан манфаатдормиз ва уларда Кенгаш аъзоларининг иштирокини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз", деди президент.