Гаипов Суннатилла Худаярович «Урганч» халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар берди компания матбуот хизмати.

Тегишли фармон Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Раъно Жўраева томнидан имзоланди.

Тошкент давлат шарқшунослик университети битирувчиси Суннатилла Гаипов 20 йилга яқин Uzbekistan Airways авиакомпаниясида турли лавозимларда ишлаган. Сўнгги йилларда у Амритсарда (Ҳиндистон) авиаташувчи вакили ва Деҳлида вакил ёрдамчиси бўлиб фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида аэропортнинг аввалги директори раҳбарият қарори билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди. Шу пайтгача, бошқарув раисининг операцион фаолият бўйича биринчи ўринбосари Жавлонбек Умархўжаев аэропортнинг вақтинчалик директори вазифасини бажариб келган эди.