Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси Анвар Умаровга «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўллаш тўғрисида фармойиш имзолади.

Ҳайфсан бериш сабаби сифатида бошқарма балансида бўлган техниклардан самарали фойдаланмагани ва ишда йўл қўяётган камчиликлари қайд этилган.

2 ноябрь кун давомида ёмғир ёғиши оқибатида Тошкентнинг айрим кўчаларида сув тошиши кузатилганди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу тошқинларга ягона сабаб сифатида йул ва ариқларга ташланган чиқиндилар эканини маълум қилганди.

16 ноябрь куни ҳам пойтахтда ёғингарчилик кузатилди. Ариқларда сув тўпланиб, йўл ёқасида кўлмаклар ҳосил бўлди. Бир қатор туман ҳокимликлари ёғингарчилик оқибатлари бартараф этилаётганини маълум қилиб (1, 2, 3, 4, 5) иш жойда олинган суратларни эълон қилди.

Олмазор тумани ҳокимлиги

Юнусобод тумани ҳокимлиги

Яккасарой тумани ҳокимлиги

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимияти 3 ноябрь куни E-qaror порталида пойтахт халқ депутатлари Кенгашининг биринчи ярим йиллик бюджетидаги тушум ва харажат тўғрисида қарорларни дастлаб эълон қилиб, кейин ўчириб ташлади. Жамоатчилик танқидидан сўнг ҳужжатлар қайта тикланди. Ушбу ҳужжатда келтирилишича, I ярим йилликда Тошкент шаҳар ҳокимлиги дренаж ишларига ажратган бюджет харажати 6,3 млрд сўмни ташкил этган.