Жамият

Хоразмда биринчи синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилиб, жаримага тортилди
13 март 2024, 18:17

Хоразмда биринчи синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилиб, жаримага тортилди

Хонқа туманидаги мактабларнинг бирида биринчи синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди ва маъмурий жавобгарлик бўйича жаримага тортилди.

Фирибгарлик учун қидирилаётган шахс Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди
13 март 2024, 18:02

Фирибгарлик учун қидирилаётган шахс Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган 35 ёшли эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилишлари сўралади.

Президент «Янги Ўзбекистон» массивлари қурилишини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди
13 март 2024, 16:41

Президент «Янги Ўзбекистон» массивлари қурилишини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди

Айрим вилоятларда «Янги Ўзбекистон» массивларини қуришда кечикиш кузатилмоқда. Президент 1 июлга қадар қурилиш ишларини жадаллаштириш ва 474 та уйни фойдаланишга топшириш бўйича топшириқ берди. «Улкан марраларга эришиш учун уй-жой қурилиши ҳажмини ҳар йили 20 фоизга ошириб боришимиз керак, — деди у.

Маданият вазирлиги «маданиятли инсонлар»га кўнгилочар тадбирлар учун бепул чипталар совға қилмоқчи
13 март 2024, 14:11

Маданият вазирлиги «маданиятли инсонлар»га кўнгилочар тадбирлар учун бепул чипталар совға қилмоқчи

Маданият вазирлиги газ ва электрдан қарзи йўқ, маъмурий жавобгарликка тортилмаган «намунали ва маданиятли инсонлар»ни аниқлаб, уларга кўнгилочар тадбирларга бепул чипталар совға қилмоқчи. «Лойиҳа ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган, бунинг учун бироз вақт керак», — деди вазирлик ходими.

Президент уй-жой қуриш учун қўшимча ерлар аукционга қўйилиши ҳақида топшириқ берди
13 март 2024, 13:06

Президент уй-жой қуриш учун қўшимча ерлар аукционга қўйилиши ҳақида топшириқ берди

Президент уй-жой бозорида нарх ошишининг олдини олиш учун таклифни ошириш зарурлигини айтди. Бунинг учун вилоят ҳокимлари уй-жой қуриш учун қўшимча 20 гектар, пойтахтда 60 гектар ерни аукционга қўйиши керак. Шунингдек, президент аҳоли ва пудратчиларга ҳам янги имкониятлар берилиши ҳақида гапирди.

Фарғонада салкам 6 минг сифатсиз дорини Намангандаги дорихоналарга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
13 март 2024, 12:34

Фарғонада салкам 6 минг сифатсиз дорини Намангандаги дорихоналарга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди

Қўқон шаҳрида фуқаро 121 млн сўмлик салкам 6 минг дона сифатсиз дори воситасини Намангандаги дорихоналарига сотиб юбормоқчи бўлганда қўлга олинди.

Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган яна бир такси ҳайдовчиси 5 суткага қамалди
13 март 2024, 12:09

Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган яна бир такси ҳайдовчиси 5 суткага қамалди

Тошкентда 15 ёшли қизга йўл бўйи шаҳвоний хусусиятга эга бўлган сўзлар айтиб, шилқимлик қилган такси ҳайдовчиси 5 суткага қамалди.

Yunusabad Residence Рамазон ойида ҳар бир ҳонадон соҳибига Умра ёки Дубай сафари совға қилади
13 март 2024, 11:00

Yunusabad Residence Рамазон ойида ҳар бир ҳонадон соҳибига Умра ёки Дубай сафари совға қилади

Рамазон ойи муносабати Yunusabad Residence ТЖМдан хонадон харид қилганларга Умра сафари ёки Дубайга икки кишилик саёҳат йўлланмасини совға сифатида таклиф қилмоқда.

Тошкент вилоятида 2,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнерлар аниқланди
13 март 2024, 10:15

Тошкент вилоятида 2,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнерлар аниқланди

Тошкент вилоятида майнинг қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 2,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахслар аниқланди.

Хоразмда аёл фарзандининг мактабидаги таълим сифатидан шикоят қилди. Икки нафар ўқитувчига ҳайфсан берилди
12 март 2024, 22:58

Хоразмда аёл фарзандининг мактабидаги таълим сифатидан шикоят қилди. Икки нафар ўқитувчига ҳайфсан берилди

Бошланғич синф ўқувчиларидан бирининг онаси болалар омбудсманига мурожаат қилгач, Гурлан туманидаги мактабнинг икки ўқитувчисига ҳайфсан, директорига эса огоҳлантириш берилди. Текширув ўқитувчиларнинг билим даражаси пастлигини тасдиқлади.

12 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
12 март 2024, 21:53

12 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Россия санъаткорларининг Ўзбекистондаги концертлари ҳақида гапирган вазир, автомашиналар нархини ошираётган UzAuto Motors, янги ташкил этилаётган Савдони ривожлантириш компанияси, «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида талон-торож қилинган маблағлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет»га овоз бериш бошланмоқда
12 март 2024, 21:42

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет»га овоз бериш бошланмоқда

13 март куни «Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш бошланади. Фуқаролар маҳаллий бюджетнинг умумий қиймати 3,02 трлн сўм бўлган қисмини тақсимлашда йўллар қуриш, мактабларни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ва бошқа лойиҳалар бўйича 28 919 та лойиҳадан бирига овоз бериш орқали иштирок этиши мумкин.

Наманганда Ўзбекистондан Ҳиндистонга 1,5 кг олтин олиб ўтишга уринган икки шахсга ҳукм ўқилди
12 март 2024, 20:18

Наманганда Ўзбекистондан Ҳиндистонга 1,5 кг олтин олиб ўтишга уринган икки шахсга ҳукм ўқилди

Наманганда Ўзбекистондан Ҳиндистонга сотиш учун ноқонуний равишда олтин олиб чиқишни режалаштирган икки шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Мусодара қилинган 30 дона тилланинг оғирлиги 1 килограмм 516 грамм, қиймати эса 1 миллиард 400 миллион сўмни ташкил этади.

Фарғонада газ портлаши оқибатида уч нафар Ҳиндистон фуқароси жароҳатланди
12 март 2024, 19:29

Фарғонада газ портлаши оқибатида уч нафар Ҳиндистон фуқароси жароҳатланди

Фарғона шаҳридаги яшаш хонадонида газ портлаши содир бўлди, оқибатда уч нафар Ҳиндистон фуқароси — Фарғона тиббиёт институти талабалари жароҳатланди.

Ангор тумани ҳокими «Аёллар дафтари» маблағларидан Captiva сотиб олди
12 март 2024, 18:03

Ангор тумани ҳокими «Аёллар дафтари» маблағларидан Captiva сотиб олди

Сурхондарё вилоятининг Ангор тумани ҳокими «Аёллар дафтари» маблағлари ҳисобидан Captiva 5 машинасини сотиб олгани айтилмоқда. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди.

Рекламали танаффус. Тошкент ташқи реклама босқинига қарши қандай курашмоқчи?
12 март 2024, 16:30

Рекламали танаффус. Тошкент ташқи реклама босқинига қарши қандай курашмоқчи?

Рақамли ривожланиш департаменти Тошкентдаги ташқи рекламани назоратга олмоқчи. Минглаб реклама конструкцияларининг эгалари тўлов қилмаяпти. Муаммо нимада, реклама дизайн-коди қандай бўлиши ва Тошкентни қай тариқа кўзни қувонтирувчи шаҳарга айлантириш мумкин — «Газета.uz» шу саволларга жавоб излади.

Тошкент вилоятида 31 ёшли эркак поезд уриб юбориши оқибатида вафот этди
12 март 2024, 14:14

Тошкент вилоятида 31 ёшли эркак поезд уриб юбориши оқибатида вафот этди

Ўрта Чирчиқ туманида темирйўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 31 ёшли эркакни поезд уриб юборди. Оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлди. Марҳум фарзандли бўлгани учун аёлини туғруқхонадан олиб чиқишга тайёргарлик кўргани кетаётган бўлган.

Наврўз муносабати билан Тошкентдан 5 та шаҳарга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади
12 март 2024, 12:23

Наврўз муносабати билан Тошкентдан 5 та шаҳарга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Наврўз байрами муносабати билан Тошкентдан Нукус, Бухоро, Урганч, Фарғона ва Наманганга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.

Андижонда мактаб ёнидаги ошхонада ёнғин содир бўлди
12 март 2024, 11:30

Андижонда мактаб ёнидаги ошхонада ёнғин содир бўлди

Олтинкўл туманида мактаб ёнидаги ошхонада ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Ҳодиса оқибатида бинонинг 85 квадрат метр том қисми зарарланган, тан жароҳати олганлар бўлмаган.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 919 млн сўм пул талон-торож қилингани аниқланди
12 март 2024, 10:57

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 919 млн сўм пул талон-торож қилингани аниқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги «Ўқув таълим-таъминот» муассасасининг «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида бюджет пули ўзлаштирилган бўлиши мумкин. Ташкилот билан шартнома тузган корхона керакли электрон қурилмаларни етказиб бермай, 919 млн сўмни талон-торож қилганликда гумонланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг