Жамият

27 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
27 июн 2023, 22:00

27 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Июль ойидаги об-ҳаво прогнози, Ҳайит намози ўқилиши сабаб вақтинча ёпиладиган айрим кўчалар, Жиззахда каналдан топилган чақалоқнинг жасади, Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини мукофотлаган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Бокуда ўтказилган муғом фестивалида Ўзбекистон вакили Гран-Прини қўлга киритди
27 июн 2023, 19:27

Бокуда ўтказилган муғом фестивалида Ўзбекистон вакили Гран-Прини қўлга киритди

Озарбайжонда бўлиб ўтган «Муғом олами» VI халқаро фестивалида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Моҳичеҳра Шомуродова Гран-При, Шоҳжаҳон Ёриев иккинчи ҳамда Дўстмурод Негмуродов учинчи ўринни эгаллади. Ғолиблар Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди.

ХДП пенсионерларнинг ҳаёт даражасини яхшилашни таклиф этмоқда
27 июн 2023, 19:00

ХДП пенсионерларнинг ҳаёт даражасини яхшилашни таклиф этмоқда

27 июнь санасида ХДПдан президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Навоий вилоятида сайловолди учрашуви бўлиб ўтди.

Жиззах вилоятидаги каналдан чақалоқнинг жасади топилди
27 июн 2023, 15:53

Жиззах вилоятидаги каналдан чақалоқнинг жасади топилди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан ўғил бола жинсига мансуб чақалоқнинг жасади топилди. Суд-тиббиёт экспертизасида унинг ўлик туғилгани аниқланди.

Тошкентда Ҳайит намози ўқилиши сабабли айрим кўчалар вақтинча ёпилади
27 июн 2023, 15:46

Тошкентда Ҳайит намози ўқилиши сабабли айрим кўчалар вақтинча ёпилади

28 июнь куни Ҳайит намози ўқилиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги қатор кўчалар ва йўлларда автотранспорт воситалари ҳаракати соат 00:00 дан 7:30 гача тўхтатилади (рўйхат).

ССВ тиббий суғурта учун шахсий маълумотларни интернет орқали узатмасликка чақирди
27 июн 2023, 15:07

ССВ тиббий суғурта учун шахсий маълумотларни интернет орқали узатмасликка чақирди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги поликлиникаларда рўйхатдан ўтмаганларга давлат тиббий суғурта тизимида хизматлар пулли кўрсатилиши ҳақидаги маълумотни рад этди. Рўйхатдан ўтиш фақатгина поликлиникага шахсий ташриф билан амалга оширилади. Ҳужжатларнинг нусхаларини интернет орқали юбориш мумкин эмас.

Жиззахда 57 киши овқатдан заҳарланди
27 июн 2023, 13:58

Жиззахда 57 киши овқатдан заҳарланди

Жиззах шаҳридаги ошхоналарнинг бирида таомланган 57 киши заҳарланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилди. Уларнинг 11 нафарига ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилди, 46 нафарининг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Прокуратура ҳолатни ўрганяпти.

Президент Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини мукофотлади
27 июн 2023, 13:51

Президент Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан қатор ОАВ вакилларини орден ва медаллар билан мукофотлади (рўйхат).

Июль ойида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
27 июн 2023, 13:32

Июль ойида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Сўнгги 8 йил ичида Ўзбекистонда барча июль ойлари иқлим меъёридан иссиқроқ бўлди. Жорий йилда мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ойлик ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.

Россияда содир бўлган ЙТҲда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди — Қирғизистон ТИВ
27 июн 2023, 12:30

Россияда содир бўлган ЙТҲда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди — Қирғизистон ТИВ

Россиянинг Самара вилоятида 27 июнга ўтар кечаси ЙТҲ содир бўлди. Қирғизистон ТИВ икки Қирғизистон фуқароси, шунингдек, тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

«Жамият муаммоларини бартараф этишда, коррупцияга қарши курашда журналистларга таянамиз» — президент
27 июн 2023, 11:53

«Жамият муаммоларини бартараф этишда, коррупцияга қарши курашда журналистларга таянамиз» — президент

Ўзбекистон президенти ОАВ ходимларини табриклаб, сўз эркинлиги, ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқини таъминлашни мамлакат тараққиёт стратегиясининг ажралмас қисми деб билишини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, коррупция ва жамиятнинг бошқа муаммоларига қарши курашда давлат журналистларга таянади.

Нима тайёрлаймиз: Байрамона таом ва пишириқлар
27 июн 2023, 11:41

Нима тайёрлаймиз: Байрамона таом ва пишириқлар

Қозонда пиширилган қийма-кабоб, қовурилган чучвара, асалли қуш тили, творогли пончиклар, «Мидия» пахлаваси ва бошқалар — Zira.uz байрам дастурхонини безовчи таом ва пишириқлар рўйхатини тақдим этади.

BeFit PRO автотураргоҳига TOK BOR қувватлантириш станциялари ўрнатилди
27 июн 2023, 11:00

BeFit PRO автотураргоҳига TOK BOR қувватлантириш станциялари ўрнатилди

TOK BOR тармоғи BeFit PRO автотураргоҳига ҳам электромобилларни 20−40 дақиқа ичида қувватлаш имкониятини берувчи юқори тезликдаги қувватлантириш станцияларни ўрнатди.

«Газета.uz» Олий суд ўтказган танлов номинацияси ғолиби бўлди
27 июн 2023, 10:46

«Газета.uz» Олий суд ўтказган танлов номинацияси ғолиби бўлди

Олий суд USAID ҳамкорлигида судлар фаолияти юзасидан тўғри ва холисона фикрни шакллантирган, бажарилаётган ишларни жамоатчиликка етказишда қонун талаби билан ишлаётган ОАВ вакилларини тақдирлади. «Газета.uz» интернет нашри «Интернет ва босма нашрлар» номинацияси ғолиби бўлди.

Чирчиқ дарёси қирғоғидан қум-шағал қазиб олганларга жиноий иш очилди
27 июн 2023, 10:28

Чирчиқ дарёси қирғоғидан қум-шағал қазиб олганларга жиноий иш очилди

Қибрай туманида фирма ишчилари Чирчиқ дарёсининг муҳофаза зонасидан қум-шағални ноқонуний қазиб олгани ва давлатга 200 млн сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.

Тошкентнинг 3 та туманидаги айрим кўчалар электр таъминотидан вақтинча узилади
27 июн 2023, 09:03

Тошкентнинг 3 та туманидаги айрим кўчалар электр таъминотидан вақтинча узилади

Сешанба куни таъмирлаш ишлари сабабли Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг баъзи жойларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

26 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
26 июн 2023, 22:00

26 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Тошкентда ёқиб юборилган 2 тоннадан зиёд наркотик, майда бензин ишлаб чиқариш кескин камайгани, Татьяна Каримовага нисбатан мерос бўйича даъво, таъмирланиб қайта очилган «Туркистон» метроси устидаги чўккан кўча, Қашқадарёда аёлга стакан улоқтирган эркак ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ёшлар куни ва Olympic Day байрамига бағишланган Yangi Nafas югуриш мусобақаси бўлиб ўтди
26 июн 2023, 19:00

Ёшлар куни ва Olympic Day байрамига бағишланган Yangi Nafas югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

Yangi Nafas халқаро оммавий югуриш мусобақаси Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида ташкил қилинди. Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан югурувчилар иштирок этишди.

Бош прокуратура академияси биноси яна аукционга қўйилди
26 июн 2023, 17:58

Бош прокуратура академияси биноси яна аукционга қўйилди

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Бош прокуратура академияси биноси яна кимошди савдосига қўйилди. Бошланғич қиймат ўзгаришсиз қолди — 171,47 млрд сўм.

Ўзбекистон Россияга ҳарбий ёрдам юбораётгани айтилган видео рад этилди
26 июн 2023, 16:48

Ўзбекистон Россияга ҳарбий ёрдам юбораётгани айтилган видео рад этилди

Мудофаа вазирлиги TikTok ижтимоий тармоғида тарқалган Ўзбекистон гўёки Россияга ҳарбий ёрдам юбораётгани акс этган видео фейк эканини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг