25 июнь куни Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан югурувчилар иштирокида Марказий Осиёдаги кенг кўламли Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Спорт байрами иккита муҳим сана — Ёшлар куни ва Халқаро Олимпия кунига бағишланган эди.

yangi nafas, реклама

Yangi Nafas халқаро оммавий югуриш мусобақаси Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Миллий олимпия қўмитаси иштирокида ташкил қилинди. Тадбирнинг ташкилий ва техник тайёргарлик ишлари Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси томонидан бажарилди, бош ҳамкор — «Ўзбекнефтгаз» АЖ.

Бутун республика бўйлаб 100 мингдан зиёд иштирокчи Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақасига қўшилди. Уларнинг орасидан мамлакатнинг 120 та олийгоҳидан 17 мингга яқин талаба ўзларининг байрамларини шаҳарларнинг марказий кўчалари бўйлаб югуриш мусобақасида қатнашиб нишонлади. Ҳарбий ўқув юртларининг курсантлари ва битирувчилари ҳам Vatan Qalqoni ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасида иштирок этди.

yangi nafas, реклама

Фарғона, Наманган, Бухоро, Самарқанд, Нукусда югурувчилар иккита масофада мусобақалашди: 1 олимпия миляси (1,61 км) ва 3 км га.

Андижон, Гулистон, Нурафшон, Жиззах, Термиз, Навоий, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Урганч шаҳарларида 3 км масофага оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилди.

yangi nafas, реклама

Тошкентда Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси Humo Arena мажмуасининг спорт майдончасида бўлиб ўтди. Мусобақада олти мингга яқин югурувчи иштирок этди. Оммавий югуриш мусобақасининг Тошкентлаги дастурида югурувчилар учун учта масофа ташкил этилди — 1 та олимпия миляси (1, 61 км), 3 километр ва 10 километр.

yangi nafas, реклама

Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақасининг очилишида табрик сўзи билан Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов чиқиб, иштирокчиларни Ёшлар куни билан табриклади ва ёш авлод бугунги кунда соғлом ва фаол турмуш тарзи йўлига турганини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, очилиш маросимида Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Ўзбекистон президенти қошидаги Хавфсизлик кенгашининг котиби ва Триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Азизбек Икромов ва Миллий олимпия қўмитасининг бош котиби Ойбек Қосимов сўзга чиқди.

yangi nafas, реклама

Енгил атлетика федерацияси томонидан ўтказилаётган Yangi Nafas ижтимоий-спорт ҳаракати Olympic Day`ни нишонлаш учун ажойиб платформага айланди. Жаҳон спорт ҳамжамияти июнь ойида Халқаро олимпия кунининг (Olympic Day) 75 йиллигини нишонлайди. Ўзбекистон Халқаро олимпия қўмитасининг «Келинг ҳаракатланамиз» (Let's Move) шиори остидаги информацион кампаниясига қўшилди. Ўзбекистоннинг олтита шаҳрида Yangi Nafas халқаро лойиҳасининг иштирокчилари бутун дунё бўйлаб 5 млн югурувчиларни қўллаш рамзида битта олимпия милясини югуриб ўтди.

Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақалари бутун Ўзбекистон бўйлаб 2020 йилдан бошлаб ўтказиб келинмоқда. 600 мингдан зиёд иштирокчи, миллат саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга қаратилган ижтимоий-спорт ҳаракатига қўшилишга муваффақ бўлди.

yangi nafas, реклама

2023 йили Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси ўз чегераларини кенгайтирди ва қўшни республикаларнинг Енгил атлетика федерациялари кўмагида югуриш мусобақасига Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан 300 нафарга яқин ёш спортчилар ва югуриш ҳаваскорлари қўшилиш имкониятига эга бўлди. Yangi Nafas қўшни мамлкатларнинг тилларида янги ва ёрқин оҳангга эга бўлди — «Нафаси нав», «Жаны дем», «Жаñа тинис» «Тäзе дем» ҳамда Марказий Осиёдаги югуриш ҳаваскорлари учун кутилган спорт воқеаларининг бирига айланди.

«Мен Тошкентга илк маротаба келдим ва дарҳол бундай катта спорт байрамига қўшилдим. Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақасининг тайёргарлиги ва ўтказилиши энг юқори даражада ташкил этилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишим керак. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Тожикистон Енгил атлетика федерацияларига спорт югуриш ҳаваскорлари учун эшиклар ва чегараларни очадиган мана бундай ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Тожикистонда ҳам югуриш тобора оммалашиб бормоқда ва мен йирик спорт клубларининг бири — DAV.Tj клубининг аъзосиман. Айниқса, мен бугун ўзимнинг 5 ва 10 км масофалик шахсий рекордимни такрорлаганим жуда ёқимли. Yangi Nafas халқаро оммавий югуриш мусобақасида кейинчалик ҳам иштирок этишни режалаштиряпман», — деб сўзлаб берди финишдан сўнг тожикистонлик югурувчи Мирзодалер Михсинзода.

yangi nafas, реклама

Спорт тадбирининг якунида оммавий югуриш мусобақасининг барча ғолибларига эсдалик совринлари ва совғалар топширилди. Тошкентда ғолиблар Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси муносабати билан «Milliy Bog'»да ташкиллаштирилган кечки концерт давомида тақдирландилар.

Реклама ҳуқуқлари асосида.