28 июнь куни Ҳайит намози ўқилиши муносабати билан соат 00:00 дан 7:30 гача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати.

Қуйида туманлар кесимида кўчалар рўйхати келтирилади.

Мирзо Улуғбек тумани

«Тўра бува» масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси — Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли — Султония кўчасигача.

Бектемир тумани

«Хўтон» масжиди олдидаги Бектемир шоҳкўчаси — Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача.

Олмазор тумани

  • «Исломобод» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси — КҲАЙ-Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон — Сағбон кўчалари чорраҳасигача;
  • «Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси — Қорасарой — Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой — Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.

Шайхонтоҳур тумани

  • «Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза — Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза — Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;
  • «Хўжа Аламбардор» масжиди олдидаги Бунёдкор — Камолон кўчалари чорраҳасидан Камолон — Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача;
  • «Кох ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси — Нурафшон — Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон — Лабзак кўчалари чорраҳасигача.

Чилонзор тумани

  • «Убай ибн Каъб» масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси — Ал Хоразмий — Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий — Катта қани чоррахасигача;
  • «Катта Қозиробод» масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси — Чилонзор — Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор — Нурхон кўчалари чорраҳасигача;
  • «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси — Ал-Хоразмий — Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан — Сўгалли ота кўчасигача;
  • «Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор-Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача бўлган йўлда ҳаракат чекланади.

Учтепа тумани

  • «Абдуллоҳ ибн Масъуд» масжиди олдидаги Лутфий кўчаси — Лутфий — Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий — Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача;
  • «Ҳазрати Али» масжиди Назарбек-Махорат кўчалари чорраҳасидан Назарбек-Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.

Юнусобод тумани

  • «Минор» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси — КҲАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КҲАЙ -Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасигача;
  • «Мирзо Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси — Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.

Яккасарой тумани

«Усмон бин Маъзун» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси — КҲАЙ — Қушбеги чорраҳасидан КҲАЙ — Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.

Яшнобод тумани

  • «Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси — Фарғона йўли — Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли — Толимаржон кўчалари чорраҳасигача;
  • «Али ибн Абу Толиб» масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси — Имом Бухорий — Чўлпон кўчалари чорраҳасидан Чўлпон — Салоҳият кўчалари чорраҳасигача.

Миробод тумани

«Қўлиқ ота» масжиди олдидаги ТҲАЙ кўчаси — Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТҲАЙ ва Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.

Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳайит намози Тошкент шаҳрида соат 05:15 да, бошқа ҳудудларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.