«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда Ҳайит байрами дастурхони учун турли хил мазали байрамона таом ва пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Қозонда ёпилган нон

zira.uz

Нонни уй шароитида қозон қопқоғида пишириш усули бор. Бундай тайёрланган нон усти қарсиллаган, ичи эса юмшоқ бўлиб пишади ва барчани ҳайратлантиради.

Қозонда пиширилган қийма-кабоб

zira.uz

Қийма-кабоб — бу шарқона ошхонада таниқли таом ҳисобланади, у одатда мангалда пиширилади. Биз эса уни қозонда тайёрлаш усулини тақдим этамиз.

Печда пиширилган тандир сомса

zira.uz

Албатта, ҳеч нима тандирда пиширилган сомсага етмайди, аммо печда ҳам унга ўхшаш сомса тайёрлаш мумкин.

Қовурилган чучвара

zira.uz

Қовурилган чучвара байрамона, катта оила орасида тайёрланиб истеъмол қилинадиган таом.

Асалли ноодатий қуш тили

zira.uz

Асалли қиёмга эга ноодатий қуш тили — байрам дастурхони учун айни муддао.

Творогли пончиклар

zira.uz

Бундай қизиляноқ бўғирсоқлар айниқса иссиқ ҳолида ва шакар упаси билан яхши.

Чак-чак

zira.uz

Чак-чак — қиём ва қовурилган кичкина хамир бўлакчаларидан иборат ширинлик. У барча миллий байрамларда дастурхон безаги ҳисобланади.

«Мидия» пахлаваси

zira.uz

Ажойиб шаклдаги турк ширинлиги. Бундай пахлава жуда лаззатли, тўйимли, ширин ва майин бўлади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15.