27 июнь куни Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Улуғбек Иноятовнинг Навоий вилоятидаги сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда сайловолди дастури билан яқиндан таништирилди.

реклама

Дастурда пенсионерларнинг ҳаёт даражасини яхшилаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш масаласига эътибор қаратилган. Бу кекса авлод вакилларига ҳурмат-эътибор кўрсатиш, саломатлигини асрашда яқиндан кўмак беради.

реклама

Шунингдек, Улуғбек Иноятовнинг сайловолди дастурида жамоат транспорти бекатлари ва транспорт тўхташ жойларида велосипедлар учун хавфсиз ва ҳимояланган махсус жойлар қуриш таклифи илгари сурилмоқда. Бу фуқароларни экологик транспорт воситаларидан фойдаланишга ўтиши ва уларнинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.