18−25-июнь кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтган «Муғом олами» VI халқаро фестивали Ўзбекистон вакиллари совринли ўринларни қўлга киритди, дея хабар бермоқда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

Ушбу халқаро фестивалда Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Миср каби 20 дан ортиқ давлатлардан 70 нафардан ортиқ қатнашчилар иштирок этишди.

Икки турдан иборат фестивалда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти «Мақом хонанадалиги» кафедраси ўқитувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Моҳичеҳра Шомуродова Гран-При, мазкур институтнинг «Мақом чолғу ижрочилиги» кафедраси 2-босқич талабаси Шоҳжаҳон Ёриев 2-ўринни ҳамда Бухоро намунали мақом ансамбли хонандаси Дўстмурод Негмуродов 3-ўринни эгаллади.

маданият ва туризм вазирлиги, мақом, муғом, озодбек назарбеков, халқаро муғом фестивали

Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, Гран-при соҳибига 20 минг евро миқдорида пул мукофоти билан тақдирланган.

Халқаро фестивалда ғолиб бўлган Ўзбекистонлик иштирокчилар 27 июнь куни Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Тантанали кутиб олиш маросимида маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков, Ўзбек миллий мақом санъати маркази директори Соибжон Бегматов, таниқли санъаткорлардан Ўзбекистон халқ артистлари Муножат Йўлчиева, Абдуҳошим Исмоилов ва бошқа ижодкорлар қатнашди.

Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, фестивал Гран-Приси соҳибига 20 минг евро миқдорида пул мукофоти тақдим этилди. Шунингдек, бошқа ғолиблари ҳам турли миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланди.

Маълумот учун, «Муғом олами» халқаро фестивали муғом ва унга яқин бўлган мусиқалар (мақом, муқам ва бошқалар) ижрочилари ўртасида ҳар икки йилда ўтказилади. Ҳайдар Алиев жамғармаси, Озарбайжон мадания ва туризм вазирлиги ҳамда Озарбайжон композиторлар уюшмаси фестивал ташкилотчилари ҳисобланади.