2023/2024 ўқув йилида 17 мингта магистратура квотаси учун 20 минг абитуриент ариза юборди. Уларнинг 13,2 минг нафари — хотин-қизлар. Ҳужжат топширганларнинг 4 фоизида давлат мукофоти бор ёки номдор стипендия соҳиби. 3 фоизи эса ногиронлик имтиёзига эга.
Ўзини 15 ёшли қиз бола мактаб ўқувчиси деб таништирган эркак 10 ёшли қизга порнографик характердаги видео ва суратларни юбориб, ундан ҳам шундай суратларини юборишни талаб қилган. Тошкент вилояти суди эркакни 4,5 йилга манзил-колонияга ҳукм қилди.
1 августдан 13 августга қадар ОТМларга кириш тестлари ўтказилиши муносабати билан пойтахтда айрим автобуслар соат 5:00 дан иш бошлайди.
Боғчада ИИО ходимлари ўтказган «тарбиявий соат» кўплаб саволлар туғдирди. Ҳатто президент ҳам ушбу масалага тўхталди. «Газета.uz» психолог Зулайҳо Шерматовадан вазиятга изоҳ беришни сўради. У болаларнинг ёшини ҳисобга олиш ва болалар билан мулоқот қиладиган одамларни тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.
2023 йилнинг илк 6 ойида 6 нафар мактаб ўқувчисида эрта туғуруқ аниқланди. Ҳолатларнинг 2 таси Қашқадарёда кузатилган, Қорақалпоғистон, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарёда 1 тадан қайд этилган. «Буларнинг аксарияти ёзги таътил ёки ўқишдан ташқари пайтда содир бўлган», — дейди Мактаб вазирлиги вакили.
Ўзбекистонда август ойининг дастлабки беш кунида ҳарорат +40 даража атрофида бўлади, сўнгра +33…+38 даражагача пасаяди. Ойнинг иккинчи ярмида ҳарорат қисқа муддатга янада пасайиши мумкин. Фақат тоғли ҳудудларда ёмғир кутилмоқда. Умуман олганда, ой давомида ўртача иссиқ кузатилади.
Гулистон туманидан оқиб ўтган зовурга Cobalt тушиб кетди. Автомобиль ФВБ қутқарув отряди ёрдамида олиб чиқилди. Жароҳат олганлар йўқ.
Айдар-Арнасой кўлларида 175 бош оқсила балиқларини ноқонуний овланган фуқаро табиатга салкам 58 млн сўм зарар етказгани аниқланди. Ҳолат бўйича ҳужжатлар Жиззах вилоят прокуратурасига юборилди.
Фарғона вилоятида аёл квартира сотиб олиш учун 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлганди. Суд унинг ҳомиладор экани ва оилада ягона боқувчи бўлганини ҳисобга олиб, аёлга нисбатан 5 йилга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.
Ургут туманидаги қатор археология ёдгорликлари бузилиши ва ковланиши оқибатида объектларга 9 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди.
«Ўзбекистон — 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Стратегияда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган.
Шайхонтоҳур туманида болаларни уриб, ислом динидан ноқонуний дарс берган шахс 15 суткага қамалди. Унинг калтаклаши оқибатида 4 бола жароҳат олган. Бир нафар бола 5-қаватдан ўзини ташлаган. Вояга етмаганларнинг ота-оналари ҳам жавобгарликка тортилди.
Учқудуқ ва Конимех туманларининг чўл ҳудудларига 600 та йўрға тувалоқ қўйиб юборилди. Қушлар БАА молиялаштирувчи «Амирликларнинг Йўрға тувалоқни асраш маркази» томонидан етиштирилган. Қушлар Ўзбекистон қизил китобига киритилган.
Бу ҳафта Ўзбекистонда ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳарорат +35…+40, жанубда ва чўл ҳудудларда +42 даражагача исийди. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фуқароларнинг ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларсиз қурилган уй-жойлари жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқи, унда жойлашган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи эътироф этилади.
Ангор туманида 2 кунлик қиз чақалоғини 35 млн сўмга сотмоқчи бўлган эркак аниқланди. У 1400 доллар ва 10 млн сўм олаётган пайтда қўлга олинди.
Фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров салбий мазмундаги мақолани тарқатмаслик эвазига 10 минг доллар талаб қилганликда айбланиб, ҳибсга олинганди. Унинг укаси Салимжон Ҳайдаров «Газета.uz»га айтишича, гумондорнинг уйида тинтув ҳам ўтказилди.
Навоийда фуқарога $30 минг эвазига олтин қазиб олиш учун шароит яратиб берган ИИБ инспектори, Наманганда $3 минг эвазига фирманинг 383 млн сўмлик солиғини бартараф этмоқчи бўлган солиқ инспектори, Андижонда $5 минг эвазига фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилган Миллий гвардия ходими ушланди.
2002 йилда қасддан одам ўлдиришда гумонланиб, қидирувга берилган 48 ёшли эркак Қозоғистондан, 2015 йилда босқинчиликда гумонланиб, қидирувга берилган шахс эса Россиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
Туркия давлатлар жўғрофия кенгаши ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти бош котибларининг Истанбулда бўлиб ўтган учрашувида иқлим ўзгариши, экологик муаммолар, энергия ресурслари тақчиллиги каби глобал муаммоларга биргаликда ечим топишга келишиб олинди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг