Жамият

Ўзбекистонда спорт паспортини давлат хизматлари орқали бериш йўлга қўйилади
25 июл 2023, 17:30

Ўзбекистонда спорт паспортини давлат хизматлари орқали бериш йўлга қўйилади

Ҳукумат қарори билан энди спорт паспорти давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ваколатли орган томонидан берилади. Cпорт паспортининг амал қилиш муддати — 5 йил.

Ёзувчи Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди
25 июл 2023, 16:53

Ёзувчи Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди.

Нарзулло Обломуродов Тошкент молия институти проректори бўлди
25 июл 2023, 16:17

Нарзулло Обломуродов Тошкент молия институти проректори бўлди

Давлат экология қўмитасининг собиқ бошлиғи, Экопартиянинг собиқ раҳбари, 2021 йилги сайловда президентликка номзоди қўйилган Нарзулло Обломуродов Тошкент молия институти проректори этиб тайинланди. Олийгоҳга, шунингдек, Алимназар Исламкулов ҳам проректор бўлди.

Жасур Салихов Тошкентдаги Green University ректори бўлди
25 июл 2023, 16:03

Жасур Салихов Тошкентдаги Green University ректори бўлди

Жасур Салихов янги ташкил этилган Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University)га ректор этиб тайинланди. У бунга қадар Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети проректори лавозимида фаолият юритган.

Наманганда ичида 5 нафар бола бўлган Damas каналга тушиб кетди
25 июл 2023, 15:49

Наманганда ичида 5 нафар бола бўлган Damas каналга тушиб кетди

Наманган шаҳрида Шимолий Фарғона каналига тушиб кетган Damas машинасини қутқариш пайтида ичида 5 нафар бола бўлган яна бир Damas каналга тушиб кетди. Ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши, бир нафари шифохонага ётқизилган.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланмоқда
25 июл 2023, 14:58

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланмоқда

Қонунчилик палатаси депутатлари қабул қилган қонун лойиҳасига кўра, этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Сергелининг «Қурувчилар» маҳалласида бир суткадан бери электр энергияси йўқ. Ҳокимият изоҳ берди
25 июл 2023, 12:42

Сергелининг «Қурувчилар» маҳалласида бир суткадан бери электр энергияси йўқ. Ҳокимият изоҳ берди

Тармоқларда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги «Қурувчилар» маҳалласида бир суткадан ортиқ вақтдан бери электр энергияси йўқлиги хабари тарқалди. Туман ҳокимияти бу бўйича изоҳ бериб, электр таъминоти 25 июль соат 19:00 да тикланишини маълум қилди.

Намангандаги дарёларда чўкиб кетган 4 киши қидирилмоқда
25 июл 2023, 11:25

Намангандаги дарёларда чўкиб кетган 4 киши қидирилмоқда

Наманганда Катта Андижон канали, Қорадарё ва Сирдарё дарёларида чўкиб кетган 4 киши — икки нафар бола ва икки нафар эркак қидирилмоқда.

Электробус ҳайдовчиси ЙТҲнинг олдини олиш учун кескин тормоз босди, бир йўловчи жароҳатланди
25 июл 2023, 10:15

Электробус ҳайдовчиси ЙТҲнинг олдини олиш учун кескин тормоз босди, бир йўловчи жароҳатланди

Тошкентда енгил автомобиль ҳайдовчиси қоидаларни бузиб, ЙТҲ ҳолатини юзага келтирди, шу сабабли 28-йўналишдаги электробус ҳайдовчиси кескин тормоз босишга мажбур бўлди. Оқибатда автобус йўловчиларидан бири йиқилиб, шифохонага олиб кетилди.

Қамчиқ довонида юк машинаси хандаққа тушиб кетди
25 июл 2023, 10:03

Қамчиқ довонида юк машинаси хандаққа тушиб кетди

Қамчиқ довонида DAF юк автомашинаси ёқилғисининг оқиб кетиши сабабли ортидаги CIMC транспорт воситаси тойиб хандаққа тушиб кетди. ЙТҲ оқибатлари йўлнинг бир томони вақтинча ёпилган ҳолда бартараф этилган, тан жароҳати олганлар йўқ.

USAID Ўзбекистондаги мактаблар учун дарсликлар тайёрлаш дастурини якунлади
25 июл 2023, 09:10

USAID Ўзбекистондаги мактаблар учун дарсликлар тайёрлаш дастурини якунлади

USAID`нинг 2019−2023 йилларга мўлжалланган «Ўзбекистон баркамоллик учун таълим дастури» якунига етди. 29,5 млн долларлик лойиҳа доирасида тўртта фандан дарсликлар ва ўқитувчилар учун қўлланмалар ишлаб чиқилди. Дарсликлар 4 йил давомида Сирдарё ва Наманган вилоятларида тажрибадан ўтказилди.

Дарахтлар сувни қайтаради. Ўзбекистон фермерлари ва олимлари иқлим ўзгариши оқибатларига қарши қандай курашяпти?
25 июл 2023, 08:30

Дарахтлар сувни қайтаради. Ўзбекистон фермерлари ва олимлари иқлим ўзгариши оқибатларига қарши қандай курашяпти?

Шарофиддин Мусаев ҳар кўчатга йилига атиги 17 литр сув сарфлаб, Китобнинг қовжираган адирларида ёнғоқзорлар бунёд этади. Қачонлардир бу жойлар кўм-кўк ўрмон эди, аммо аҳоли дарахтларни ўтин қилиб юборган. Шунга қарамай, намликсиз ҳам дарахтларни қайтариш мумкин. Сабина Бакаева репортажи — шу ҳақда.

Тошкентда ҳарбий хизматни ўтаётган 24 ёшли йигит вафот этди
24 июл 2023, 23:32 2

Тошкентда ҳарбий хизматни ўтаётган 24 ёшли йигит вафот этди

ФВВга қарашли Тошкентдаги ҳарбий қисмда самарқандлик аскар вафот этди. Марҳумнинг пневмония сабабли оламдан ўтгани айтилмоқда. Аммо яқинлари бундан шубҳаланиб, унда жароҳат излари борлигини айтмоқда. Ҳарбий прокуратура терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

24 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
24 июл 2023, 22:00

24 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Яна-да кучаядиган иссиқ ҳарорат, пора билан ушланган Андижон тиббиёт институти «замдекани», Тошкент вилоятининг Янги Тошкентга ўтадиган ерлари, президентнинг тадбиркорлар билан анъанавий мулоқоти, Депутатлар Алишер Қодиров ва Дониёр Ғаниевнинг тортишуви ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

«Янги Тошкент» бош режаси жаҳон архитектура бюролари томонидан ишлаб чиқилади
24 июл 2023, 20:58

«Янги Тошкент» бош режаси жаҳон архитектура бюролари томонидан ишлаб чиқилади

«Янги Тошкент» бош режасини ишлаб чиқиш учун жаҳон архитектура бюролари — Сингапурнинг Meinhardt, Британиянинг Foster + Partners ва Голландиянинг OMA компаниялари жалб қилинди.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украина ҚК Бош штаби хабарини ўрганмоқда
24 июл 2023, 20:01

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украина ҚК Бош штаби хабарини ўрганмоқда

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украина Қуролли кучлари Бош штабининг Донецк вилоятида Ўзбекистон фуқаролари аниқлангани ҳақидаги маълумоти тасдиқланса, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилди.

Самарқандда 10 ёшли қариндошига уятсиз ҳаракатлар қилиб келган шахсга жиноят иши қўзғатилди
24 июл 2023, 19:53

Самарқандда 10 ёшли қариндошига уятсиз ҳаракатлар қилиб келган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Самарқандда 45 ёшли эркак 10 яшар қиз қариндошига уятсиз ҳаракатлар қилиб келгани маълум бўлди. Бош прокуратурага кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

6 ойда тез ёрдамга 1,7 мингта ёлғон чақириқ келиб тушди — ССВ
24 июл 2023, 18:06

6 ойда тез ёрдамга 1,7 мингта ёлғон чақириқ келиб тушди — ССВ

Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида тез тиббий ёрдам хизматига 1752 марта ёлғон чақириқ келиб тушди. Мурожаатларнинг энг кўпи Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келди.

Ёғингарчиликни рақамлаштириш. Шаҳарни сув босиши муаммосини Тошкент қандай ҳал қилмоқчи?
24 июл 2023, 16:26

Ёғингарчиликни рақамлаштириш. Шаҳарни сув босиши муаммосини Тошкент қандай ҳал қилмоқчи?

Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти пойтахт ирригация-дренаж тизими объектларини электрон харитага туширди. Мутахассислар бу тизим нималардан иборат экани, нега Тошкентни мунтазам сув босаётгани ва муаммони ҳал қилиш йўллари ҳақида «Газета.uz»га сўзлаб берди.

Депутатлар Алишер Қодиров ва Дониёр Ғаниев тармоқларда нимани талашмоқда?
24 июл 2023, 15:09

Депутатлар Алишер Қодиров ва Дониёр Ғаниев тармоқларда нимани талашмоқда?

Депутат Алишер Қодировнинг камбағалликда одамларнинг ўзини айблаган пости муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унинг ҳамкасби Дониёр Ғаниев буни «апорофобик дискриминация» дея баҳолади. «Газета.uz» икки депутатнинг тармоқлардаги баҳсини бир саҳифага жамлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг