Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган хабарга асосан дарёларда оқиб кетган 4 нафар фуқарони қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

24 июль куни Норин туманидан оқиб ўтувчи Қорадарёда 2 нафар — 12 ва 14 ёшли ўғил бола оқиб кетган. Шунингдек, 17 июль куни Учқўрғон тумани Катта Андижон каналида 30 ёшли фуқаро, 23 июль куни эса Поп тумани Сирдарё дарёсида 50 ёшли фуқаро чўкиб кетган.

Ҳозирда вилоят бошқарма қутқарув отряди сувда қидирув-қутқарув гуруҳи томонидан сув ости ва туман ёнғин-қутқарувчилар томонидан сув устида қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Бошқрама фуқаролардан чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ходисалардан фарзандларини эҳтиёт қилишларини ва чўмилиш таъқиқланган жойларда чўмилишига рухсат бермасликларини сўради.