Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Луқмон Бўрихон 58 ёшида вафот этди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди.

Луқмон Бўрихон 1965 йил 15 февралда Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги Янгиобод қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1991).

Дастлабки ҳикояси — «Бегимқул катта» (1987). Шундан сўнг ёзувчининг «Ялангоёқ» (1991), «Сирли муаллим» (2006), «Хизр кўрган йигит» (2007) cингари ҳикоя ва қиссалар тўпламлари нашр этилган. «Жазирамадаги одамлар» (2005) романи муаллифи ҳам саналади.

У «Шуҳрат» медали соҳиби саналади.