Жамият

Нима тайёрлаймиз: Иссиқ ичимликлар
4 ноябр 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Иссиқ ичимликлар

Анорли, цитрус, занжабил ва облепихали чой, алкоголсиз «глинтвейн» ичимлиги, иссиқ шоколад ва бошқалар — Zira.uz куз мавсумига мос мазали ва фойдали иссиқ ичимликлар рецептлари билан бўлишади.

Меҳрибонлик уйи қизлари билан жинсий алоқа қилган мансабдорларга нега 3 йил қамоқ жазоси берилди?
3 ноябр 2023, 22:49

Меҳрибонлик уйи қизлари билан жинсий алоқа қилган мансабдорларга нега 3 йил қамоқ жазоси берилди?

Бош прокуратура ва Олий суд масъуллари Хоразмдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқа қилган 2 собиқ амалдорга чиқарилган ҳукм тўғри малакаланганини таъкидлади. Процессуал ҳаракатларда номусга тегиш ҳолати топилмади, деди бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова.

«Док-1 Макс» билан заҳарланиш энг ёш болаларда этиленгликолнинг парчаланиш даражаси пастлиги сабабли оғирроқ кечган — гувоҳ шифокор
3 ноябр 2023, 21:34

«Док-1 Макс» билан заҳарланиш энг ёш болаларда этиленгликолнинг парчаланиш даражаси пастлиги сабабли оғирроқ кечган — гувоҳ шифокор

«Док-1 Макс» ичган болалар ўлими ҳақида биринчи бўлиб хабар берган Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори судда гувоҳлик берди. У этиленгликолнинг болалар организмига таъсири ҳамда шифохонага эртароқ ётқизиш соғайиш имкониятларини қандай оширганини сўзлади.

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?
3 ноябр 2023, 20:00

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?

Олтита кинопремьера, «Аёл йўли» фестивали, Зокир Очилдиев иштирокидаги юмористик шоу, цирк томошалари, кўргазмалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Самарқандда Air Samarkand авиакомпаниясининг илк самолёти кутиб олинди
3 ноябр 2023, 16:25

Самарқандда Air Samarkand авиакомпаниясининг илк самолёти кутиб олинди

Янги Air Samarkand авиакомпаниясининг Airbus A330−300 самолёти Самарқанд халқаро аэропортида кутиб олинди. Яқин кунларда компания паркини иккинчи — ўрта масофали Airbus А321 самолётини билан тўлдиради ва йил охирига қадар 5 тагача самолётни қабул қилиб, фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда.

«Газета.uz» коррупцияга қарши курашишда фаол ОАВ сифатида эътироф этилди
3 ноябр 2023, 15:32

«Газета.uz» коррупцияга қарши курашишда фаол ОАВ сифатида эътироф этилди

«Газета.uz» таҳририяти Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этаётган ОАВ сифатида эътироф этилди. Энг фаол журналист номинациясида совринни Аблай Камалов қўлга киритди. Шунингдек, «Комплаенс-назорат» тизимини самарали жорий этган ташкилот ҳам аниқланди.

Журналистлар коррупциянинг янги кўринишларини очишда ёрдам беряпти — Акмал Бурханов
3 ноябр 2023, 14:08

Журналистлар коррупциянинг янги кўринишларини очишда ёрдам беряпти — Акмал Бурханов

ОАВда чиқаётган коррупцияга оид ҳар бир материал алоҳида назоратга олиняпти, дея қайд этди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори. «Журналистлар суриштирувлар орқали коррупциянинг янги кўринишларини очишда бизга ёрдам беряпти ва улар жиноят сифатида эътироф этиляпти», — деди Акмал Бурханов.

«Ўзбектелеком» АКда IPO жойлаштириш доирасида бизнес-учрашув ўтказилди
3 ноябр 2023, 13:00

«Ўзбектелеком» АКда IPO жойлаштириш доирасида бизнес-учрашув ўтказилди

Ўзбектелеком акциядорлик компанияси бўлажак IPO доирасида потенциал инвесторлар билан бизнес-учрашув ташкил этди. Имзолаш кампаниясини 2023 йил охиригача якунлаш режалаштирилган.

Ўзбекистон Франциядан 10 та тиббий вертолёт харид қилишни режалаштирмоқда
3 ноябр 2023, 12:45

Ўзбекистон Франциядан 10 та тиббий вертолёт харид қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Франциянинг Airbus Helicopters компаниясидан 10 та тиббий вертолёт харид қилишни режалаштирмоқда. ССВ раҳбари Амрилло Иноятов компания раҳбарияти билан Европа стандартларига мос тиббий авиация хизматини ташкил этиш ҳамда соҳа мутахассисларини тайёрлаш каби масалаларни муҳокама қилди.

Тошкентдаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди
3 ноябр 2023, 12:36

Тошкентдаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди

Пойтахтнинг Яшнобод туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин рўй берди. Уни ўчиришга 1 соатдан ортиқ вақт сарфланди. Ҳодиса оқибатида фуқаролар жароҳат олгани ва ҳалок бўлгани тўғрисида хабар келиб тушмади, дейилади ФВВ хабарида.

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаган мансабдорлар 3 йилга қамалди
3 ноябр 2023, 12:25

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаган мансабдорлар 3 йилга қамалди

Урганчдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлиб келган икки собиқ амалдорга суд ҳукми ўқилди. Хоразм вилояти адлия бошқармаси ва Янгиариқ тумани ФВБнинг собиқ бошлиқлари узил-кесил 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Perfectum янги «O‘quvchi» тарифи ва телефон учун Cashback таклиф қилади
3 ноябр 2023, 11:00

Perfectum янги «O‘quvchi» тарифи ва телефон учун Cashback таклиф қилади

Perfectum компанияси мактаб ўқувчилари ва таълим муассасалари, коллеж ва лицейларда таълим олувчилар учун янги «O‘quvchi» тарифини ишга туширди.

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади
3 ноябр 2023, 10:48

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади

Ўзгидромет Ўзбекистонга яна «олтин куз» қайтгани, дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлиши, ёғингарчилик кутилмаслиги, шамол эса ўртача тезликда эсишини маълум қилди. Ҳарорат кечалари +5…+10 даража, кундузи +19…+24 даража илиқ бўлади.

Сурхондарёдаги 4 та археологик ёдгорликка 7 млрд сўмлик зарар етди. У ерларда уй, ҳожатхона ва молхона қурилган
3 ноябр 2023, 10:38

Сурхондарёдаги 4 та археологик ёдгорликка 7 млрд сўмлик зарар етди. У ерларда уй, ҳожатхона ва молхона қурилган

Бош прокуратура Шеробод туманидаги «Таллаган тепа», «Ғўринтепа», «Хушвақтепа» ва «Тоштепа» ёдгорликларига зарар етказилганини аниқлади. Бу манзилларда йўл, уй-жой, ҳожатхона ва молхона қурилган. 7 млрд сўмлик зарар етган ушбу ҳолатлар бўйича ҳокимлик мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Урганч аэропортида 50 дона қадимий танга олиб чиқилишининг олди олинди
3 ноябр 2023, 10:06

Урганч аэропортида 50 дона қадимий танга олиб чиқилишининг олди олинди

Урганч халқаро аэропортида хориж фуқароси 50 дона қадимий тангани Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишининг олди олинди. Мисдан ясалган тангалар орасида темурийлар даврига оидлари ҳам бўлган. Ҳозирда улар «Хива Ичан-қалъа» давлат музей қўриқхонасига топширилган.

Тошкент аэропортида кутиб олиш ҳудуди очилди (фото)
3 ноябр 2023, 09:42

Тошкент аэропортида кутиб олиш ҳудуди очилди (фото)

Тошкент халқаро аэропортида кутиб олувчилар учун кутиш зали очилди. Павильонни баҳорда қуриб битказиш режалаштирилганди, лекин бошланган иш бирдан тўхтатилган. Uzbekistan Airports компанияси бу терминал кенгайтирилгунга қадар вақтинчалик ечим эканини қайд этди.

Ўзбекистоннинг икки вилоятида совуқ сув учун тарифлар оширилади
2 ноябр 2023, 19:26

Ўзбекистоннинг икки вилоятида совуқ сув учун тарифлар оширилади

Фарғона ва Самарқанд вилоятларида 15 ва 16 ноябрдан совуқ сув ва канализация хизматлари нархлари ошади.

Ўзбекистонликлар HONOR`нинг мамлакатдаги «овоз элчиси»ни танлашлари мумкин
2 ноябр 2023, 17:00

Ўзбекистонликлар HONOR`нинг мамлакатдаги «овоз элчиси»ни танлашлари мумкин

Ҳакамлар ҳайъати HONOR OVOZI лойиҳаси доирасида 10 000 дан ортиқ аризаларни таҳлил қилиб, 30 нафар финалчини саралади — ғолиб эса халқ томонидан танланади.

Мослашувчан тарифлар ортидан транспорт картаси сотуви 200 фоизгача кўтарилди — «Тошшаҳартрансхизмат»
2 ноябр 2023, 16:38

Мослашувчан тарифлар ортидан транспорт картаси сотуви 200 фоизгача кўтарилди — «Тошшаҳартрансхизмат»

Тошкентдаги жамоат транспортида карта орқали йўлкира тўловчиларга нақд пулдан кўра арзонроқ мослашувчан тарифлар жорий қилингач транспорт карталарига талаб ошди. «Тошшаҳартрансхизмат» расмийлари йўловчилар 1−2 ой ичида 70−80 фоиз йўлкирани электрон карта орқали тўлаши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Тошкент шаҳрида 6 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади
2 ноябр 2023, 15:09

Тошкент шаҳрида 6 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади

Фуқаролар мурожаатлари ва метеорология хизмати маълумотларига мувофиқ, Тошкент шаҳрида 6 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг