Сиёсат

Шавкат Мирзиёев яна Нукусга учиб кетди
3 июл 2022, 10:32

Шавкат Мирзиёев яна Нукусга учиб кетди

Ўзбекистон президенти бир кун аввал борган Нукусга яна учиб кетди. Қорақалпоғистонда тундан бери фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Шавкат Мирзиёев: «Тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш — барчамизнинг бурчимиздир»
2 июл 2022, 22:00

Шавкат Мирзиёев: «Тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш — барчамизнинг бурчимиздир»

«Қорақалпоғистоннинг ўзига хос этник, маданий хусусиятлари, миллий урф-одат ва қадриятлари, алоҳида ҳуқуқий мақомини эътиборга олиб, лойиҳадаги Қорақалпоғистоннинг ҳуқуқий мақомига оид нормаларни ўзгартиришсиз қолдириш зарур, деб ҳисоблайман», — деди Шавкат Мирзиёев Нукусда.

Президент: Конституциянинг 70−75-моддалари ўзгартирилмайди
2 июл 2022, 20:54 1

Президент: Конституциянинг 70−75-моддалари ўзгартирилмайди

Шавкат Мирзиёев Нукусда бўлиб ўтган йиғилишда Қорақалпоғистон аҳолисининг норозилигига сабаб бўлган Ўзбекистон Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддаларининг амалдаги таҳрирлари ўзгаришсиз қолдирилиши кераклигини айтди.

Шавкат Мирзиёев Нукусга учиб кетди
2 июл 2022, 17:56 1

Шавкат Мирзиёев Нукусга учиб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир кун аввал оммавий намойишлар бўлиб ўтган Нукусга учиб кетди.

Конституциявий комиссия Қорақалпоғистондаги вазиятни кузатиб боради ва фикрларни ўрганади — комиссия аъзоси
2 июл 2022, 16:34 1

Конституциявий комиссия Қорақалпоғистондаги вазиятни кузатиб боради ва фикрларни ўрганади — комиссия аъзоси

Конституциявий комиссия Қорақалпоғистондаги вазиятни диққат билан кузатиб, интернетда билдирилаётган фикрларни таҳлил қилиб бораётгани маълум қилинди. Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар Ўзбекистон халқининг, жумладан, қорақалпоқларнинг ҳам орзу-интилишлари ифодаси бўлиши таъкидланди.

Ўзбекистон ёшларига бериладиган имтиёз ва субсидиялар сони кўпайди
1 июл 2022, 11:55

Ўзбекистон ёшларига бериладиган имтиёз ва субсидиялар сони кўпайди

«Ёшлар дафтари»даги имтиёзлар сони 25 тагача кўпайтирилади, ёшларга IT ва чет тилини ўрганиш учун 1,2 млн сўмдан субсидия ажратилади, халқаро олимпиадалар иштирокчиларига харажатлари учун 12 млн сўмдан берилади, фортепиано, мақом ва бахшичиликка ўқийдиганларнинг контрактини давлат тўлаб беради.

1 июлдан нималар ўзгаради?
1 июл 2022, 11:04

1 июлдан нималар ўзгаради?

Қисман бепул бўлган «тонировка», 100 ва 200 фоизлик устама олувчи айрим шифокорлар, солиқ маъмурчилиги соддалаштирилган бизнес, «Хавфсиз йўл» индекси юритилиши, мустақил оилавий шифокор сифатида ишлашга рухсат берилгани, тунгача ишлайдиган музейлар — 1 июлдан нималар ўзгаради?

Президент: «Мен нафақат Ўзбекистон, Қорақалпоғистоннинг ҳам фарзандиман»
1 июл 2022, 10:12

Президент: «Мен нафақат Ўзбекистон, Қорақалпоғистоннинг ҳам фарзандиман»

Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда сўзлаган нутқида «бағрикенг, танти, қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтаётган қорақалпоқ халқини эъзозлашини» таъкидлади. «Меҳр ва ғурур билан айтаман, мен нафақат Ўзбекистон, Қорақалпоғистоннинг ҳам фарзандиман», — деди президент.

«Энди ҳеч ким осонликча бировнинг уйини „снос“ қила олмайди» — Русланбек Давлетов
30 июн 2022, 12:31

«Энди ҳеч ким осонликча бировнинг уйини „снос“ қила олмайди» — Русланбек Давлетов

Адлия вазири Русланбек Давлетов президент имзолаган ер участкаларини олиб қўйиш тартиб-тамойиллари тўғрисидаги қонун «халқни бир неча йилдан буён қийнаб келган муаммоларга барҳам беришини» таъкидлади. Ҳужжат компенсация турларини белгилаб беради ва 3 млнга яқин уйни бузилишидан суғурталайди.

ТИВда маданий ва спорт дипломатиясидан фойдаланадиган бошқармаси ташкил этилди
30 июн 2022, 10:24

ТИВда маданий ва спорт дипломатиясидан фойдаланадиган бошқармаси ташкил этилди

Ташқи ишлар вазирлиги тизимида «юмшоқ куч» воситалари, жумладан, халқ, маданий ва спорт дипломатиясидан фаол фойдаланадиган бошқарма ташкил этилди. Унга вазир маслаҳатчиси Анвар Абдухалимов раҳбарлик қилади. Бошқарма халқаро фонд ва музейлардан миллий маданий меросларни қайтаришда ҳам иштирок этади.

«Халқнинг ўзи ҳам мухолифат бўлиши мумкин» — Танзила Нарбаева
29 июн 2022, 18:33

«Халқнинг ўзи ҳам мухолифат бўлиши мумкин» — Танзила Нарбаева

Сенат раиси Танзила Нарбаева «Америка овози» нинг Ўзбекистонда ҳақиқий мухолифат йўқлиги ҳақидаги саволига жавоб берар экан, мухолифат борлиги ва интернетда расмийлар танқид қилинишини таъкидлади. «Халқнинг ўзи ҳам мухолифат бўлиши мумкин», — деди у.

АҚШ элчиси билан катта интервью: алоқалар, ислоҳотлар, Конституция, сўз эркинлиги ва бошқалар ҳақида
29 июн 2022, 16:49

АҚШ элчиси билан катта интервью: алоқалар, ислоҳотлар, Конституция, сўз эркинлиги ва бошқалар ҳақида

АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм «Газета.uz»га берган интервьюсида Америка ташқи сиёсатининг Ўзбекистондаги устувор йўналишлари, ислоҳотлардаги ютуқ ва муваффақиятсизликлар, сўз эркинлиги ва мамлакат ривожи ўртасидаги алоқалар тўғрисида сўзлаб берди. У Конституция ислоҳотлари ҳақида ҳам фикр билдирди.

Мирзиёев Бердимуҳамедовни 65 ёши билан табриклади
29 июн 2022, 15:50

Мирзиёев Бердимуҳамедовни 65 ёши билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни 65 ёшга тўлгани билан табриклади. Суҳбат чоғида президент Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

МСК референдум ўтказишга тайёргарлик кўришни бошлаб юборди
29 июн 2022, 10:27

МСК референдум ўтказишга тайёргарлик кўришни бошлаб юборди

Марказий сайлов комиссияси Конституциявий референдум ўтказиш жараёнларига тайёргарлик кўришни бошлаб юборди. Июль-август ойларида 944 нафар тренер 140 мингдан ортиқ участка-округ комиссия аъзоларини референдум ўтказиш қоидалари бўйича ўқитиши режалаштирилмоқда.

Марказий Осиё омбудсманлари инсон ҳуқуқлари бўйича иккита ҳужжатни имзолашди
28 июн 2022, 19:21

Марказий Осиё омбудсманлари инсон ҳуқуқлари бўйича иккита ҳужжатни имзолашди

Марказий Осиёнинг бешта давлати омбудсманлари минтақада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган иккита ҳужжатни имзолади.

Ўзбекистон пахтани қайта ишлашда йилига $9 млрд йўқотмоқда — президент
28 июн 2022, 19:11

Ўзбекистон пахтани қайта ишлашда йилига $9 млрд йўқотмоқда — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ип-калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражаси пастлиги оқибатида йилига 9 млрд доллар йўқотаётганини маълум қилди. Шунинг учун президент маҳсулот ишлаб чиқариш режасини ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар, қолаверса, кластер кесимида белгилашни жорий этди.

Ҳокимларга кластерларнинг ички ишларига аралашиш тақиқланди
28 июн 2022, 17:32

Ҳокимларга кластерларнинг ички ишларига аралашиш тақиқланди

Президент айрим ҳокимлар кластерларни кун давомида мажлис ва бошқа ишларга жалб этаётганини танқид қилди. Шунга кўра, у ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашишни тақиқлади. Қолаверса, энди битта туманда кўпи билан иккита кластер ташкил этишга рухсат берилади, ҳозиргача учта эди.

Шавкат Мирзиёев «Янгиҳаёт» технопаркидаги лойиҳалар билан танишди
28 июн 2022, 11:31

Шавкат Мирзиёев «Янгиҳаёт» технопаркидаги лойиҳалар билан танишди

Президент «Янгиҳаёт» индустриал паркидаги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Биринчи босқичда 110 гектар майдон аукционда сотилди, уларда ошхона жиҳозлари, қандолат ва тўқимачилик маҳсулотлари, сантехника товарлари, металл буюмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, натижада 20 минг иш ўрни яратилади.

Давлат ва фуқаро ўртасидаги низолар инсон фойдасига ҳал қилинади
28 июн 2022, 10:24

Давлат ва фуқаро ўртасидаги низолар инсон фойдасига ҳал қилинади

Конституцияни фуқаронинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал қилишга оид норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади
27 июн 2022, 21:26

Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади

Шавкат Мирзиёев ОАВ ходимларига табригида улар фаолиятига тўсқинликлар демократик ислоҳотларга қарши ҳаракат сифатида баҳоланиши кераклигини таъкидлади. «Суд ва прокуратура органлари бизга мутлақо ярашмайдиган бундай салбий ҳолатлар бўйича қатъий чоралар кўриши лозим», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг