Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Сенат аъзоси этиб сайланди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтган кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференциясида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари 2025 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 80 фоизга етказилишни таъкидлади.
Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Фурқат Сидиқов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Баҳромжон Аълоев ТИВ раҳбари ўринбосари этиб тайинланди.
Қонунчилик палатаси Ўзбек-Қирғиз давлат чегарасининг айрим участкалари ҳамда Андижон (Кампир-обод) сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни маъқуллади. Бош вазир Абдулла Арипов ҳудудлар алмашинуви тафсилотларини маълум қилди.
Президент фармойиши билан Саида Мирзиёева президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди. Шунингдек, у ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади.
Ўзбекистон президенти Истанбул шаҳрида юз берган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Режеп Таййип Эрдўғанга таъзия билдирди.
Бундан буён ҳам доимий қўллаб-қувватлаш асносида ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг иш ҳақи миқдорини ошириб бориш бўйича барча имкониятлар сафарбар этилади, дея таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев. Касаба уюшмалари кунида Тошкентда Касаба уюшмалари саройи очилди.
Самарқандда бўлиб ўтган ТДТ саммитида аъзо давлатлар ўртасида Савдони енгиллаштириш стратегияси тасдиқланди ва Соддалаштирилган божхона коридорлари тизимини шакллантириш тўғрисидаги битим имзоланди. Шунингдек, Туркий инвестиция фондини қисқа муддатларда ташкил этишга қарор қилинди.
Самарқандда 10 ноябрь куни Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ва Венгриянинг биринчи хонимлари махсус ташкил этилган «Ўзбекистон ранглари» кўргазмасига ташриф буюрди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ТДТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқида Шимолий Кипр ташкилотга кузатувчи сифатида аъзо бўлгани ҳақида гапирди. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Шимолий Кипрни мустақил давлат сифатида тан олиш ҳақида гап бўлиш мумкин эмаслигини таъкидлади.
Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг асосий тадбиридан сўнг, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Венгрия ва Туркманистон етакчилари Регистон майдонида дарахт экишди. Шу куннинг ўзида Ўзбекистонда 2,5 млн туп, қолаверса, Озарбайжонда 111 минг туп дарахт экиш кўзда тутилган.
Мукофотларни топшираркан, Шавкат Мирзиёев Эрдоғаннинг «туркий давлатлар мустақиллигини мустаҳкамлашдаги жонбозлиги»ни, Бердимуҳамедовнинг «ёш авлод тарбиясига катта ижобий таъсир кўрсаётган маърифий асарлари»ни қайд этиб ўтди. Марҳум адиб Чингиз Айтматов Алишер Навоий мукофоти билан тақдирланди.
ТДТ саммитида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташкилотнинг Рақамлаштириш марказини ташкил этиш таклифини илгари сурди. Тузилма савдо, транспорт, сув ресурсларидан фойдаланиш, ахборот хавфсизлиги ва бошқа тармоқлар учун зарур рақамли ечимларни ишлаб чиқиш имконини беради.
Ўзбекистон президенти ТДТ саммитида «сўнгги пайтларда жаҳоннинг турли нуқталаридаги зиддиятли воқеалар туркий дунёнинг умумий хавфсизлигига ҳам таъсир ўтказаяпти», дея таъкидлади. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Афғонистон масаласи ҳеч қачон назардан четда қолмаслиги ҳам муҳимлигини эслатиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммити иштирокчиларига Ўзбекистоннинг 2023 йилни Туркий цивилизациянинг юксалиш йили, деб эълон қилиш таклифини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. «Мен ишонаман, Туркий дунёни буюк келажак кутмоқда», — деди у.
ТДТ саммитида Шавкат Мирзиёев аъзо мамлакатлар бугунги кунда кескин геосиёсий зиддиятлар ва глобал иқтисодий инқироз билан боғлиқ синовларни бошдан кечираётганини таъкидлади. «Қийинчиликларни дўстлик, ҳамкорлик ва бир-биримизни қўллаб-қувватлаш орқали енгиб ўтишга қодирмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.
Адлия вазирлиги E-qaror порталида Тошкент ҳокимлигининг шаҳар бюджетига оид ҳужжатлари аввал «ўчирилгани», сўнгра қайта тиклангани юзасидан изоҳ берди. Вазирлик маълумотларига кўра, фақат ҳокимлар ҳужжатларни эълон қилиш ва улардан фойдаланишни чеклаш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Туркий давлатлар ташкилотини суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва хавфсизликка таҳдидларни енгиш учун биргаликдаги имкониятларни оширишга чақирди.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Ал-Бухорий» ордени билан тақдирланди. Унга бу юксак мукофотни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев топширди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг