Зайнилобиддин Шахоббидинович Низомиддинов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги тегишли фармонни имзолади.

Зайнилобиддин Низомиддинов 2018 йил августидан буён президент Администрациясига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Илгари у Шавкат Мирзиёев мамлакат бош вазири бўлиб ишлаган вақтида унинг ёрдамчиси бўлган. Хусусан, Ўзбекистон бош вазири котибияти мудири лавозимида ишлаган.