Сиёсат

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида олтин медаль олган ўзбекистонлик спортчиларга $200 минг берилади
25 июн 2021, 16:45

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида олтин медаль олган ўзбекистонлик спортчиларга $200 минг берилади

Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Президент қарорига кўра, олтин медаль учун 200 минг, кумуш медаль учун 100 минг ва бронза медаль учун 50 минг АҚШ доллари берилади.

Олий Мажлис Сенатида янги қўмита ташкил этилди
25 июн 2021, 11:54

Олий Мажлис Сенатида янги қўмита ташкил этилди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Мажлисда сенатор Фарход Боқиевни мазкур Қўмита раисининг ўринбосари этиб сайланди.

«Осиё Шенгени» — Silk road visa амалда 2022 йилдан бошлаб қўлланилиши мумкин
25 июн 2021, 08:32

«Осиё Шенгени» — Silk road visa амалда 2022 йилдан бошлаб қўлланилиши мумкин

Қозоғистон маданият ва туризм вазирининг сўзларига кўра, 2022 йилдан бошлаб Silk road visa амалда қўлланила бошлаши мумкин. Аввалига ушбу ягона виза фақат Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда амал қилиши режа қилинган эди. Қозоғистон вакиласининг сўзларига кўра, виза Буюк Ипак йўли мамлакатлари учун «Осиё Шенгени» вазифасини ўташи кутилмоқда.

Ўзбекистон мебель маҳсулотлари бозори 2,5 млрд долларга тенг — Шавкат Мирзиёев
25 июн 2021, 00:42

Ўзбекистон мебель маҳсулотлари бозори 2,5 млрд долларга тенг — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти видеоселекторда қўшниларни ҳисобга олганда, мамлакат мебель маҳсулотлари бозори 2,5 млрд долларга тенглигини таъкидлади. Шу боис, 15 та ҳудудда кластер шаклидаги мебелчилик кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди. Қолаверса, яна 10 та ҳудудда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича КСЗлар яратилиши айтилди. «Ҳар бир доллар давлатимизга фойда келтириши керак», — деди у.

24 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
24 июн 2021, 20:30

24 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Шаҳидлар хотираси» мажмуаси ҳудудидаги объектлар қурилиши қандай молиялаштирилиши, 2021−2022 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси тасдиқланиши, Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланиши, Афғонистон чегарасидан 53 нафар афғон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Ўзбекистон ҳудудига ўтиши — «Газета.uz»нинг 24 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон армиясининг жанговар шайлигини текширмоқда
24 июн 2021, 19:34 6

Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон армиясининг жанговар шайлигини текширмоқда

Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ҳарбий округларида қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича амалий машғулотлар бошланди. Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов раҳбарлигида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда режага асосан қўққисдан текширувлар бўлиб ўтмоқда.

Дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилган Aндижон шаҳар депутати қамоққа олинди
24 июн 2021, 18:50

Дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилган Aндижон шаҳар депутати қамоққа олинди

Дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган Aндижон шаҳар халқ кенгашининг депутати Шуҳрат Каримов қамоққа олинди. У таъсис этган компания мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш очилди. Унинг ҳамкасби Жаҳонгир Жиянов буни «депутатларга очиқдан-очиқ босим» деб атади.

«Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади» — ТИВ
24 июн 2021, 16:57 2

«Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади» — ТИВ

23 июнь куни Афғонистон чегарасидан 53 нафар афғон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Ўзбекистон ҳудудига ўтганлиги юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги баёнот билан чиқди. Ўзбекистон Афғонистон билан дўстона муносабатларни асраш тарафдори, бироқ мамлакат ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, дейилади баёнотда.

Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» деб эълон қилиш таклиф этилди
24 июн 2021, 10:29

Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» деб эълон қилиш таклиф этилди

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг VI йиғилишида еттита таклифни, жумладан, давлатлар ўртасида транспорт логистикани ривожлантириш, Маданий мерос объектларини асраш жамғармасини ташкил этишни таклиф қилди. Қолаверса, у Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» сифатида эълон қилиш таклифини билдирди.

Президент Янги Ўзбекистон университетини ташкил этишга оид қарорни имзолади
23 июн 2021, 21:23

Президент Янги Ўзбекистон университетини ташкил этишга оид қарорни имзолади

Президент Янги Ўзбекистон университетини ташкил этишга оид қарорни имзолади. Сентябрда иш бошлайдиган ОТМда 5 та — муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади. Қабул имтиҳонларини Кембриж университети ўтказади. Ўқув режа ва дастурлари Массачусетс технология институти ҳамда Мюнхен техника университети билан биргаликда ишлаб чиқилади.

23 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
23 июн 2021, 21:00

23 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Коррупцияга қарши кураш бўйича янги президент фармони лойиҳаси, Олий таълим вазирига янги тайинловлар, Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорлик бўйича 12 та ҳужжат имзоланиши, Қозоғистон полиция хизмати 86 та янги Cobalt автомобили сотиб олиши — «Газета.uz»нинг 23 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Марказий Осиёда қарор топаётган вазиятни муҳокама қилди
23 июн 2021, 20:38 2

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Марказий Осиёда қарор топаётган вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари телефон орқали мулоқотда Марказий Осиёда қарор топаётган вазият юзасидан фикр алмашиб, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун яқин мулоқот ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорлик бўйича 12 та ҳужжат имзоланди
23 июн 2021, 15:27

Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорлик бўйича 12 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари ўртасидаги йиғилиш натижасида кадастр, логистика, божхона, таълим ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича ҳужжатлар имзоланди.

2022 йилдан давлат хизматчиларининг даромадлари мажбурий декларация қилиниши мумкин
23 июн 2021, 14:31

2022 йилдан давлат хизматчиларининг даромадлари мажбурий декларация қилиниши мумкин

2022 йил бошидан давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилиши кутилмоқда. Бунда фақат 2022 йил 1 январдан сўнг орттирилган мол-мулкнинг келиб чиқиш манбаси тасдиқланади. Декларациялашда аниқланган ноқонуний бойлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади.

Манфаатлар тўқнашуви учун жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда
23 июн 2021, 14:03

Манфаатлар тўқнашуви учун жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда

Президент фармони лойиҳасига кўра, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган мансабдор шахсларга жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда. Антикоррупция агентлигига манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ шартнома, буйруқ ва бошқа ҳужжатларни тўхтатиш тўғрисида тақдимнома ёки уни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво киритиш ваколати берилади. 2022 йил 1 январга қадар «Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида» қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Коррупцияда айбдор деб топилганларни давлат хизматига қабул қилмаслик таклиф этилди
23 июн 2021, 13:45

Коррупцияда айбдор деб топилганларни давлат хизматига қабул қилмаслик таклиф этилди

Адлия вазирлиги коррупцияга қарши кураш бўйича президент фармони лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Унга кўра, коррупцион жиноятни содир этганларнинг очиқ электрон реестрини юритиш, уларнинг давлат хизматида ишлаши ва сайловларда қатнашишини тақиқлаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарликнинг кучайтирилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ТУРКПАга аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди — ОАВ
23 июн 2021, 11:21 1

Ўзбекистон ТУРКПАга аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди — ОАВ

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясига аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилганлигини маълум қилди.

22 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
22 июн 2021, 20:30

22 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Жаримага тортилган Kun.uz ва Azon.uz нашрлари раҳбарияти, 50 ёшдан ошган фуқаролар ҳамда ОТМ профессор-ўқитувчиларини эмлаш бошланиши, коронавирус сабабли Ўзбекистон Aфғонистон билан чегарани ёпилиши, Навоийда тўрт нафар тилла қазувчи вафоти — «Газета.uz»нинг 22 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Кластер усулида мебель ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
22 июн 2021, 17:27

Кластер усулида мебель ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ҳудудларда кластер усулида мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари ташкил этилади. Тадбиркорлар маҳсулот экспортини йўлга қўйган тақдирда бир қатор имтиёзларга эга бўлади, қолаверса, ҳомашё ва эҳтиёт қисмлар импорти учун божхона божидан озод қилинади.

ТИВ Ўзбекистонда махфий биологик қурол ишлаб чиқарилаётганини рад этди
22 июн 2021, 12:29 1

ТИВ Ўзбекистонда махфий биологик қурол ишлаб чиқарилаётганини рад этди

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда махфий биологик қурол ишлаб чиқарилаётганини рад этди. Маълум қилинишича, ушбу лабораториялар фақат диагностик тадқиқотлар ўтказиш ва тинчлик мақсадларидагина фойдаланиш учун мўлжалланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг