Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари қўшма комиссияининг йиғилиши якуни бўйича икки мамлакат бош вазирлари 12 та ҳужжатни имзолашди.

Улар орасида кадастр ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қонунийлаштиришга қарши курашиш соҳасида, товар ва автомобилларни олиб ўтишда божхона операцияларини соддалаштириш тўғрисидаги битимлар мавжуд.

Томонлар қуйидагилар бўйича ўзаро келишиб олдилар:

  • Ўзбекистондан келиб чиққан ва Россияга олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати тўғрисида маълумотлар билан алмашиш;
  • ташқи савдода шубҳали молиявий операциялар билан биргаликда курашиш;
  • алоқа ва ахборот технологиялари, таълим, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасида логистика йўлакларини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳужжат мамлакатлар ўртасида товарларни олиб ўтиш тартибини соддалаштиришни ва бошқаларни назарда тутади.

Олдинроқ, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Москвада Россия ҳукумати раҳбари билан учрашгани тўғрисида хабар берилган эди. Шунингдек, «Лукойл» компанияси Ўзбекистон билан қўшма лойиҳаларга 12 млрд доллар ажратишни режалаштираётгани айтилди.