Бугун, 25 июнь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади, дея хабар бермоқда Сенат ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, сенаторлар кун тартибидаги биринчи масала Сенатнинг давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

Мажлисда Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилган. Қолаверса, мазкур қўмитанинг вазифаларига эътибор қаратилган.

Қайд этилишича, қўмита давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириб боради ва бу борада доимий назоратни амалга оширади.

Мажлисда сенатор Фарход Боқиевни мазкур Қўмита раисининг ўринбосари этиб сайланди.