Сиёсат

«Режалар амалга ошишига менда ҳеч қандай шубҳа йўқ». ЕХҲТ Олий комиссари Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳақида
3 август 2022, 12:39

«Режалар амалга ошишига менда ҳеч қандай шубҳа йўқ». ЕХҲТ Олий комиссари Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари Қайрат Абдураҳмонов билан Марказий Осиё таълим дастури доирасидаги лойиҳаларни муҳокама қилди. «Мамлакат раҳбарияти томонидан белгиланган барча режалар амалга ошишига менда ҳеч қандай шубҳа йўқ», — деди ЕХҲТ вакили.

Ходимларни хизмат сафарларига юборишнинг янги тартиби белгиланди
3 август 2022, 11:20

Ходимларни хизмат сафарларига юборишнинг янги тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан хизмат сафари учун транспорт, меҳмонхона ва бошқа харажатларининг чекланган миқдори белгиланди. Қолаверса, айрим тоифадаги ишчилардан ташқари бошқа ходимлар 30 кундан ортиқ сафарда бўлиши тақиқланмоқда. Харажатларни онлайн юритиш учун махсус дастур ва мобил илова ишлаб чиқилади.

Президент Туркия ва Озарбайжон ТИВ раҳбарларини қабул қилди
3 август 2022, 09:12

Президент Туркия ва Озарбайжон ТИВ раҳбарларини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушоғли ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамовни қабул қилди. Музокараларда уч томонлама шериклик, қолаверса, кузда Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити юзасидан фикр алмашилди.

«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз»
2 август 2022, 21:13

«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз»

Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган «ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари» шу шиор остида ўтказилади. Тадбирлар дастури президент томонидан тасдиқланди.

Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон илк бор уч томонлама музокара ўтказади
1 август 2022, 11:15

Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон илк бор уч томонлама музокара ўтказади

Тошкентда илк бор Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирлари уч томонлама музокара ўтказади. «Бу мутлақо янги механизм», — деди Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов.

Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ муҳокамаси якунланди
1 август 2022, 09:50

Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ муҳокамаси якунланди

Ўзбекистон Конституциясини ўзгартириш бўйича фуқароларнинг таклифларини қабул қилиш муддати ўз якунига етди. Конституциявий комиссия 117 мингдан ортиқ таклиф юборилганини маълум қилди. Депутатлар лойиҳани такомилига етказади. Бу жараён қанчалик очиқ бўлиши эса ҳозирча номаълум.

1 августдан нималар ўзгаради?
1 август 2022, 00:35

1 августдан нималар ўзгаради?

Мобил-ID тизими, Очиқлик индекси юритиладиган давлат орган ва ташкилотлари, ногиронлиги бўлган шахсларга 15 млн сўмгача субсидия берилиши, кинотеатрлар учун ишга тушган махсус ахборот тизими, «Ўзтрансгаз» компаниясининг ҳуқуқий ворисига айланган «UzGasTrade» — 1 августдан нималар ўзгаради?

«Жамиятимизда кўпмиллатли катта ягона оила туйғусини кучайтириш муҳим» — президент
30 июл 2022, 21:43

«Жамиятимизда кўпмиллатли катта ягона оила туйғусини кучайтириш муҳим» — президент

Президент Халқлар дўстлиги куни муносабати билан йўллаган табригида мана шундай мураккаб замонда доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, бебаҳо бойлик бўлмиш барқарорликни сақлаш, жамиятда кўпмиллатли катта ягона оила туйғусини кучайтириш қанчалик муҳим ва долзарб аҳамият касб этиб бораётганини таъкидлади.

«Ислоҳотлар олдинга силжиши, стратегиялар даражасида қолиб кетмаслиги муҳим» — ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси
30 июл 2022, 13:10

«Ислоҳотлар олдинга силжиши, стратегиялар даражасида қолиб кетмаслиги муҳим» — ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси

ЕИ элчиси Шарлотта Адриан «Газета.uz» га Кенгайтирилган ҳамкорлик тўғрисидаги янги келишувнинг устувор йўналишлари, одамлар ўртасидаги мулоқотнинг аҳамияти ва президент Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатлари ҳақида гапирди. У Россияга қарши Ғарб санкциялари ҳақидаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашди.

Қорақалпоғистон ИИВга янги раҳбар тайинланди
30 июл 2022, 10:54

Қорақалпоғистон ИИВга янги раҳбар тайинланди

Қорақалпоғистонда кадрлар ўзгариши давом этмоқда. Бунгача Қўнғирот тумани ички ишлар бўлимига раҳбарлик қилган Бахтияр Торебеков республика ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Мудофаа вазирлиги давлат харидлари соҳасида қонунбузарликлар ҳақидаги хабарни рад этди
30 июл 2022, 09:48

Мудофаа вазирлиги давлат харидлари соҳасида қонунбузарликлар ҳақидаги хабарни рад этди

Мудофаа вазирлиги Коррупцияга қарши кураш агентлигининг давлат харидлари тўғрисидаги қонун бузилиши ҳақидаги хабарини рад этди. Ҳуқуқбузарликлар Мудофаа вазирлиги бюджет маблағларига алоқаси бўлмаган «Харбий савдо» корхоналарининг 5 йиллик фаолияти давомида содир этилган, дейилади хабарда.

«IT касбларни эгаллаш ёшлар ўртасида трендга айланди» — Шавкат Мирзиёев
29 июл 2022, 19:24

«IT касбларни эгаллаш ёшлар ўртасида трендга айланди» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев жума куни IT-мутахассислар билан учрашиб, масъул раҳбарларга интернет қамрови ва сифатини кескин ошириш, Astrum намунасида ҳудудларда IT-академиялар ташкил этиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рақамлаштиришни биринчи галдаги вазифалар қаторига олиб чиқишни буюрди.

Владимир Норов Самарқандда ШҲТ саммитида қандай масалалар кўрилишини маълум қилди
29 июл 2022, 15:41

Владимир Норов Самарқандда ШҲТ саммитида қандай масалалар кўрилишини маълум қилди

Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида мамлакатларнинг энг муҳим минтақавий ва глобал муаммолар бўйича бирлашган позицияларини акс эттирувчи декларация имзоланиши режалаштирилмоқда — Владимир Норов ШҲТ саммитида қандай масалалар кўрилиши ҳақида маълум қилди.

РФ ва Ўзбекистон Афғонистон раҳбарияти билан ишлаш бўйича яқин позицияга эга — Сергей Лавров
29 июл 2022, 09:37

РФ ва Ўзбекистон Афғонистон раҳбарияти билан ишлаш бўйича яқин позицияга эга — Сергей Лавров

РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров президент Шавкат Мирзиёев билан учрашуви якунида Россия Ўзбекистон билан Афғонистондаги мавжуд воқеликни тан олиш ва ҳозирги раҳбарият билан шу ҳақиқатларга асосланиб ишлаш кераклиги борасида жуда яқин позицияга эгалигини маълум қилди.

Ўзбекистон президенти Россия ТИВ раҳбарини қабул қилди
28 июл 2022, 19:53

Ўзбекистон президенти Россия ТИВ раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ва Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондаги вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этиш ва иқтисодий тикланишига кўмакни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон президенти Хитой делегациясини қабул қилди
28 июл 2022, 19:35

Ўзбекистон президенти Хитой делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммити кун тартибини, шунингдек, камбағалликка қарши курашиш, инновациялар, муқобил энергетика, булутли технологиялар ва IT соҳасида Хитой билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзоди тасдиқланди
28 июл 2022, 15:11

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзоди тасдиқланди

АҚШ Сенати Американинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзодини тасдиқлади. Шу вақтгача мазкур лавозимда фаолият юритган Дэниел Розенблюм эса мамлакатнинг Қозоғистондаги элчиси бўлди.

Ўзбекистон ва Исроил меҳнат миграцияси бўйича битим имзолади
28 июл 2022, 10:04

Ўзбекистон ва Исроил меҳнат миграцияси бўйича битим имзолади

Ўзбекистон ва Исроил ҳукуматлари ўртасида ўзбекистонлик ишчиларни Исроил меҳнат бозорининг махсус секторларида вақтинча иш билан таъминлаш тўғрисида битим имзоланди.

Президент аномал иссиқда пахта ҳосилини сақлаб қолиш учун «долзарб 30 кунлик» эълон қилди
28 июл 2022, 09:54

Президент аномал иссиқда пахта ҳосилини сақлаб қолиш учун «долзарб 30 кунлик» эълон қилди

Аномал иссиқ пахтачилик учун фавқулодда вазият, лекин барча имкониятларни сафарбар қилиб, ҳосилни сақлаб қолиш зарур, деди президент. Шавкат Мирзиёев барча ҳудудларда ғўзани парваришлаш бўйича кўрсатмаларни амалга ошириш учун «долзарб 30 кунлик» эълон қилди.

«Бугундан бошлаб мен бизнесмен эмасман» — Комил Алламжонов
27 июл 2022, 08:57

«Бугундан бошлаб мен бизнесмен эмасман» — Комил Алламжонов

Президент Администрацияси раҳбарининг янги ўринбосари Комил Алламжонов Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси лавозимини тарк этиши ҳамда барча бизнесларини бошқа эгаларига топширишини маълум қилди. «Чунки мен манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршиман», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг