Қорақалпоғистонда янги ички ишлар вазири этиб Бахтияр Торебеков тайинланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги.

Бахтияр Торебеков бунгача Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Аввалги вазир — бу лавозимда беш ойдан камроқ вақт ишлаган Аманбай Оринбаев яқинда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

23 июль куни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси сессиясида 2016−2017 йилларда Қорақалпоғистон прокурори лавозимида ишлаб келган Эркабай Тажиев республиканинг янги прокурори этиб тайинлангани маълум қилинди. У бу лавозимда Фарҳат Алламбергенов ўрнини эгаллади.