Сиёсат

Пойтахт кенгаши Жаҳонгир Ортиқхўжаевга миннатдорчилик билдирди
17 январ 2023, 18:41

Пойтахт кенгаши Жаҳонгир Ортиқхўжаевга миннатдорчилик билдирди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Кенгашнинг собиқ раҳбари, ишдан олинган пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга шаҳар ривожига қўшган ҳиссаси ва ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Кейинроқ эса хабар ўчириб ташланди.

Тошкент ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёрдамчисини ишдан бўшатди
17 январ 2023, 18:22

Тошкент ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёрдамчисини ишдан бўшатди

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Музаффар Абдураҳмонов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.

Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 6 та йўналишда ҳамкорликка келишиб олинди
17 январ 2023, 12:51

Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 6 та йўналишда ҳамкорликка келишиб олинди

Шавкат Мирзиёев Сингапур раҳбарияти билан учрашди. Давлат бошқаруви учун кадрлар тайёрлаш, инвестициялар, «яшил» технологияларни жалб қилиш, шаҳарсозлик ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, янги орхидея турига Ўзбекистон президенти номи берилди.

Бухоро ва Хоразм вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
16 январ 2023, 16:15

Бухоро ва Хоразм вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Жамшид Турсунов Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўрибосари бўлди. Ўктам Машарипов эса Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, Тошкент вилоятининг Пискент туманига янги ҳоким тайинланди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистондан учиб кетишга уринганида тўхтатиб қолингани айтилмоқда
16 январ 2023, 15:31

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистондан учиб кетишга уринганида тўхтатиб қолингани айтилмоқда

Пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев оиласи билан Туркияга учиб кетмоқчи бўлган вақтда Тошкент аэропортида тўхтатиб қолинган бўлиши мумкин.

«Қуруқ гап ва ёлғон ҳисоботи учун». Президент — Жаҳонгир Ортиқхўжаев нега ишдан бўшатилгани ҳақида
16 январ 2023, 12:56

«Қуруқ гап ва ёлғон ҳисоботи учун». Президент — Жаҳонгир Ортиқхўжаев нега ишдан бўшатилгани ҳақида

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни лавозимидан озод этганига тушунтириш берди. «Қуруқ гап, ёлғон „сводка“ билан пастга тушмагани учун кечаси штабда ишдан олдим», — деди президент.

«Тизим ичидан емирилган». Президент — энергетика тизимидаги коррупциялар ҳақида
16 январ 2023, 11:44

«Тизим ичидан емирилган». Президент — энергетика тизимидаги коррупциялар ҳақида

Ўзбекистонда охирги ойларнинг ўзида нефтгаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам «тизим ичидан емирилганидан» далолат беради, деди президент. ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупция ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берди.

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан бўшатилди
16 январ 2023, 10:43 1

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан бўшатилди

Шавкат Мирзиёев аҳолини энергия билан узлуксиз таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказмоқда. Ўз фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди. Шу пайтгача биринчи ўринбосар бўлиб келган Бахтиёр Раҳмонов ҳоким в.б. этиб тайинланди.

Ўзбекистон президенти давлат ташрифи билан Сингапурда бўлади
15 январ 2023, 19:08 1

Ўзбекистон президенти давлат ташрифи билан Сингапурда бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16−18 январь кунлари давлат ташрифи билан Сингапурда бўлади. Мамлакат президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказиш, «икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами»ни имзолаш режалаштирилган.

«Ҳар қандай вазиятда ҳам Ўзбекистоннинг давлат суверенитети, сарҳадлари дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашимиз шарт» — президент
13 январ 2023, 19:44

«Ҳар қандай вазиятда ҳам Ўзбекистоннинг давлат суверенитети, сарҳадлари дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашимиз шарт» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди. Давлат раҳбари сафарбарлик соҳасидаги тайёргарлиги ва ҳудудий мудофаасини ташкил этиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш вазифасини қўйди. У ҳарбий авиация ва ҲҲМ тизимини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Сенаторлар лотин алифбосини ўрганишни бошлади
13 январ 2023, 17:50

Сенаторлар лотин алифбосини ўрганишни бошлади

Сенаторлар, юқори палата масъул ходимларидан иборат гуруҳ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ўрганишни бошлади. Аслида ҳукумат қарори билан 2023 йил 1 январдан барча ташкилотлар иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиши керак эди.

«Халқаро муносабатларда ўзаро ишончнинг тобора камайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз» — Шавкат Мирзиёев
12 январ 2023, 16:00

«Халқаро муносабатларда ўзаро ишончнинг тобора камайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев «Глобал Жануб овози» саммитида нутқ сўзлади. Президент халқаро вазиятда кузатилаётган долзарб тенденцияларга баҳо бериб, ривожланаётган мамлакатлар олдида турган асосий вазифалар борасида фикр билдирди. У халқаро муносабатларда ўзаро ишонч камайиб бораётганига эътибор қаратди.

Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори бўлди
10 январ 2023, 21:21

Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори бўлди

Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори бўлди.

Азамат Фазилов президент Администрациясига ишга ўтди
6 январ 2023, 21:21

Азамат Фазилов президент Администрациясига ишга ўтди

Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Департаменти бошлиғи Азамат Фазилов Ўзбекистон президенти Администрацияси ижро аппарати бош маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида Қамбарота-1 ГЭС қурилиши бўйича «йўл харитаси» имзоланди
6 январ 2023, 16:58

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида Қамбарота-1 ГЭС қурилиши бўйича «йўл харитаси» имзоланди

Бишкекда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари Қамбарота-1 ГЭС қурилиши лойиҳаси бўйича «йўл харитаси»ни имзолади. ГЭС Марказий Осиё мамлакатларини электр энергияси билан таъминлаши ҳамда минтақанинг сув таъминотини барқарорлаштириши кутилмоқда.

Қозоғистон бош прокурори: январь воқеаларида Ўзбекистон фуқаролари ҳам қатнашган
6 январ 2023, 10:16

Қозоғистон бош прокурори: январь воқеаларида Ўзбекистон фуқаролари ҳам қатнашган

Қозоғистонда 2022 йил январь ойида бўлиб ўтган тартибсизликлар бўйича жиноят ишида Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этмоқда. Олдин ҳам Қозоғистон бош прокуратураси воқеа сабабли очилган ишларга 11 нафар Ўзбекистон фуқароси жалб қилингани ҳақида хабар берганди.

Ўзбекистон Афғонистонда қизларнинг ОТМларда ўқиши тақиқланганидан хавотир билдирди
5 январ 2023, 20:24

Ўзбекистон Афғонистонда қизларнинг ОТМларда ўқиши тақиқланганидан хавотир билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда қизларнинг ОТМларда ўқиши тақиқланганидан хавотирда эканини маълум қилиб, ушбу қарор қайта кўриб чиқилишига умид билдирди.

Шуҳрат Ғаниев президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди
4 январ 2023, 16:08 1

Шуҳрат Ғаниев президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди

Шуҳрат Ғаниев президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача бош вазир ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
4 январ 2023, 15:49

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди. Мулоқотда иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, турли соҳаларда, жумладан, энергетика соҳасида манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Ўзбекистонда 2022 йил — суратларда
2 январ 2023, 00:01

Ўзбекистонда 2022 йил — суратларда

Блэкаут, Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар, Россиядан релокантлар ташрифи, Нукус воқеалари, ШҲТ саммити, энерго инқироз ва шамоллашга қарши доридан ўлган 20 нафар бола. «Газета.uz» ўтган йили Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни акс эттирувчи суратларни бир материалга жамлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг