Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Музаффар Абдураҳмонов ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақдаги қарорни пойтахт ҳокими в.б. Бахтиёр Раҳмонов 16 январь куни имзолади.

Ҳужжатда айтилишича, Абдураҳмонов билан тузилган меҳнат шартномаси 13 январь куни ўз илтимосига кўра бекор қилинган. У 2021 йилдан буён ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Бундан ташқари, Абдураҳмонов 2018 йилда Тошкент шаҳар солиқ бош бошқармасида Солиқ ҳуқуқбузарликларининг профилактикаси бўлими бошлиғи, «Фарҳод деҳқон» бозори Кузатув кенгаши аъзоси сифатида ҳам фаолият юритган.

бахтиёр раҳмонов, жаҳонгир ортиқхўжаев, тошкент ҳокимлиги

Музаффар Абдурахманов.

«Газета.uz» манбасининг ёзишича, Музаффар Абдураҳмонов Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг энг яқин кишиларидан бири бўлиб, пойтахт ҳокимлигининг муниципал йўналишида (ер участкалари, бинолар, бозорлар) раҳбар бўлган.

Тегишли қарор Бахтиёр Раҳмонов ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида имзолаган биринчи ҳужжат бўлди.

Душанба куни Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан олинганини маълум қилди. «Қуруқ гап, ёлғон „сводка“ билан пастга тушмагани учун кечаси штабда ишдан олдим», — деди президент.

Ўша куни собиқ ҳоким ва унинг оиласи Туркиянинг Истанбул шаҳрига учган Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY 271 рейсига рўйхатдан ўтгани, бироқ собиқ ҳоким тўхтатиб қолингани айтилди. Хабар эса расман тасдиқланмади.