Тошкентда ўтказилган халқаро анжуманда мамлакатни демократик янгилаш жараёнида парламент ва ҳокимият вакиллик органлари вазифалари таҳлил қилинди. Унда парламент раҳбарияти, вазирлар ва экспертлар ўз мулоҳазаларини билдирди. «Газета.uz» анжумандаги асосий фикрларни бир мақолага жамлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Анқарага жўнаб кетди.
Президент фармони билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. ФҲДЁ органлари ДХА тасарруфига ўтказилади.
Бош вазир Абдулла Арипов президент номидан Human бандлик агентлиги фаолиятидан жабрланганлар билан учрашиб, 1086 нафар фуқарога тадбиркор етказган зарар Меҳнат вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилишини маълум қилди. Хусусий бандлик агентликлари ёпилади. Учрашув тафсилотлари — «Газета.uz» репортажида.
Ўлмасжон Мамадаминов бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан Боёвут тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Дилфуза Уралова Боёвут туманига ҳоким бўлди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига номзодини маъқуллади.
Президент инсон соғлигига ва жамиятга зиён етказмайдиган фаолият турлари лицензиялашдан чиқариб ташланиши лозимлигини таъкидлади. Августга қадар лицензия бериш билан боғлиқ барча жараёнларни тўлиқ автоматлашган ягона электрон тизимни ишга тушириш белгиланди.
Бош вазир Абдулла Арипов Human хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрган аҳоли билан учрашувда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши масаласига муносабат билдирди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19−20 февраль кунлари Туркияга ташриф буюради.
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ЕОИИ ва ЖСТга аъзо бўлишни таққосламасликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, ҳар иккала ташкилотга аъзолик бўйича музокаралар олиб борилмоқда, барча ижобий ва салбий томонлар ўрганилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев июнь ойининг иккинчи ярмида Россияга ташриф буюради. Ташриф дастуридан ҳудудлар ва ректорлар ўртасидаги навбатдаги форумлар, медиа-форум ва бошқа тадбирлар ҳам ўрин олган.
Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлари иштирокида Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш самарадорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Президент фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Хитойга коронавирус тарқалишига қарши кураш ҳаракатини қўллаб-қувватлаш мақсадида гуманитар ёрдам юборади.
Президент иштирокидаги йиғилишда аксилкоррупция органини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Коррупция даражаси юқори бўлган соҳалар учун коррупцияга қарши дастурларни ишлаб чиқиш ва давлат органларида комплаенс назорат тизимини жорий этиш белгиланди.
«Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» давлат дастури жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Халқаро атом энергетикаси агентлиги Ядровий инфратузилмасини комплекс кўриб чиқиш бўйича миссияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Энергетика вазири агентлик раҳбарияти билан Венада учрашди.
АҚШ элчиси Ўзбекистонга савдо имтиёзлари, турли давлат кредитлари берилмаётганига шарҳ берди. Унинг айтишича, Ўзбекистоннинг «қора рўйхат»дан чиқиб кетиш йўллари бор.
АҚШ Марказий Осиё давлатларига ҳарбий ташкилот тузиш таклифини билдирмаган, деди элчи Даниел Розенблюм. Россия нашрлари эса Вашингтон минтақа давлатлари билан шундай ташкилот тузишини хабар қилганди.
Бобир Жўраев Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Севара Ҳусанова эса ҳоким ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланди.
АҚШ Марказий Осиё бўйича 2019−2025 йилларга мўлжалланган янги стратегиясини эълон қилди. Минтақа давлатларининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, Афғонистоннинг Марказий Осиёга интеграцияси ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш унинг асосий тамойилларидан ҳисобланади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг