Россия президенти Владимир Путин 4 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мулоқотда Россия-Ўзбекистон иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, турли соҳаларда, жумладан, энергетика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича масалалар муҳокама этилди.

Шавкат Мирзиёев 2022 йил 26−27 декабрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашуви чоғида кўрсатилган меҳмондўстлик учун Владимир Путинга миннатдорлик билдирди.

Маълумот учун, саммитда Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари 2022 йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кўзда тутилганди.