Сиёсат

Тошкент ҳокими в. б. «Ягона буюртмачи хизмати» раҳбарини алмаштирди
26 январ 2023, 22:40

Тошкент ҳокими в. б. «Ягона буюртмачи хизмати» раҳбарини алмаштирди

Яқинда тайинланган Тошкент ҳокими в. б. Бахтиёр Раҳмонов пойтахт ҳокимлигида кадрлар алмашинувини давом эттирмоқда. У бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар қурилишига буюртмачи вазифасини бажарувчи «Ягона буюртмачи хизмати» раҳбарини ҳам алмаштирди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюрди
26 январ 2023, 17:47

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюрди

Президент рафиқаси билан бирга Бишкекка борди. Аэропортда меҳмонларни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 27 январь куни бўлиб ўтади.

Сурхондарёда бир кунда 13 нафар ҳоким алмашди
26 январ 2023, 08:15

Сурхондарёда бир кунда 13 нафар ҳоким алмашди

Сурхондарёнинг 13 та туманида халқ депутатлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларида янги ҳокимлар тасдиқланди. Сессияларда вилоят ҳокими в. б. Улуғбек Косимов ва Ўзбекистон президенти Администрацияси вакиллари иштирок этишди.

«Суверенитетимизга қандайдир таҳдид йўқ» — Энергетика вазирлиги «Газпром» билан имзолаган «йўл харитаси» ҳақида
25 январ 2023, 16:28

«Суверенитетимизга қандайдир таҳдид йўқ» — Энергетика вазирлиги «Газпром» билан имзолаган «йўл харитаси» ҳақида

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Россиянинг «Газпром» компанияси билан газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича имзолаган «йўл харитаси» бўйича тушунтириш берди. «Бунда газ транспорт тизими кимгадир берилиши ёки суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ», — дейилади хабарда.

Сурхондарёнинг 6 та туманига янги ҳокимлар тайинланди
25 январ 2023, 12:44

Сурхондарёнинг 6 та туманига янги ҳокимлар тайинланди

Ангор туманига Қосим Мардонов, Термиз туманига Шухрат Назаров, Жарқўрғон туманига Элмурод Авазов, Музработ туманига Абдурашид Исмаилов, Шўрчи туманига Улуғбек Зокиров ва Сариосиё туманига Абдуқодир Донаев ҳоким этиб тайинланди.

Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар ходимларининг чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланди
25 январ 2023, 11:47

Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар ходимларининг чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланди

Президент фармони билан вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий сони 56 573 нафар этиб чекланди. Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони эса жами 26 та этиб белгиланди.

Президент давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради
24 январ 2023, 12:26

Президент давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради

Шавкат Мирзиёев 26−27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади. Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Шавкат Мирзиёев билан учрашган ҳижобли президент. Сингапур раҳбарига айланган илк аёл — Ҳалима Яқуб ҳикояси
23 январ 2023, 19:05 1

Шавкат Мирзиёев билан учрашган ҳижобли президент. Сингапур раҳбарига айланган илк аёл — Ҳалима Яқуб ҳикояси

Дунёдаги энг бой, бизнес, яшаш, ўқиш учун қулай, коррупциядан холи ва «боғ ичидаги шаҳар» тамойилига қатъий риоя этувчи мамлакатлардан бири Сингапурни бугун аёл президент — Ҳалима Яқуб бошқаради. Унинг асосий мақсади — бошқалар қилолмайдиган ишни сингапурликлар қилсин.

Ўзбекистонда 250 та микро ГЭС қурилиши режалаштирилмоқда
19 январ 2023, 22:21

Ўзбекистонда 250 та микро ГЭС қурилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда микро ГЭСлар қуриш учун 250 та истиқболли участка аниқланди. Ҳисоб-китобларга кўра, улар йилига 675 млн киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. ГЭСлар ёнида гибрид ГЭСлар қуриш режалаштирилмоқда.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутат ва сенаторлик дахлсизлигини сақлаб қолмоқда
19 январ 2023, 22:03

Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутат ва сенаторлик дахлсизлигини сақлаб қолмоқда

Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт ҳокимлигидан кетганидан сўнг унга дахлсизлик ҳуқуқини берувчи кенгаш депутати ва сенаторлик лавозимларини сақлаб қолмоқда. Хусусан, у Сенат ва Кенгашнинг розилигисиз жавобгарликка тортилиши, ҳибсга ёки қамоққа олиниши мумкин эмас.

«Ҳудудгаз Тошкент»нинг собиқ раҳбари гаров эвазига озод қилинди
18 январ 2023, 21:07

«Ҳудудгаз Тошкент»нинг собиқ раҳбари гаров эвазига озод қилинди

Суд «Ҳудудгаз Тошкент» корхонасининг собиқ директори Музаффар Алиевни гаров эвазига озод қилди. У декабрь ойида Ўзбекистондаги энергетика инқирози вақтида ҳибсга олинган эди.

Пойтахт кенгаши Жаҳонгир Ортиқхўжаевга миннатдорчилик билдирди
17 январ 2023, 18:41

Пойтахт кенгаши Жаҳонгир Ортиқхўжаевга миннатдорчилик билдирди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Кенгашнинг собиқ раҳбари, ишдан олинган пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга шаҳар ривожига қўшган ҳиссаси ва ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Кейинроқ эса хабар ўчириб ташланди.

Тошкент ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёрдамчисини ишдан бўшатди
17 январ 2023, 18:22

Тошкент ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёрдамчисини ишдан бўшатди

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Музаффар Абдураҳмонов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.

Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 6 та йўналишда ҳамкорликка келишиб олинди
17 январ 2023, 12:51

Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 6 та йўналишда ҳамкорликка келишиб олинди

Шавкат Мирзиёев Сингапур раҳбарияти билан учрашди. Давлат бошқаруви учун кадрлар тайёрлаш, инвестициялар, «яшил» технологияларни жалб қилиш, шаҳарсозлик ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, янги орхидея турига Ўзбекистон президенти номи берилди.

Бухоро ва Хоразм вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
16 январ 2023, 16:15

Бухоро ва Хоразм вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Жамшид Турсунов Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўрибосари бўлди. Ўктам Машарипов эса Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, Тошкент вилоятининг Пискент туманига янги ҳоким тайинланди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистондан учиб кетишга уринганида тўхтатиб қолингани айтилмоқда
16 январ 2023, 15:31

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистондан учиб кетишга уринганида тўхтатиб қолингани айтилмоқда

Пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев оиласи билан Туркияга учиб кетмоқчи бўлган вақтда Тошкент аэропортида тўхтатиб қолинган бўлиши мумкин.

«Қуруқ гап ва ёлғон ҳисоботи учун». Президент — Жаҳонгир Ортиқхўжаев нега ишдан бўшатилгани ҳақида
16 январ 2023, 12:56

«Қуруқ гап ва ёлғон ҳисоботи учун». Президент — Жаҳонгир Ортиқхўжаев нега ишдан бўшатилгани ҳақида

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни лавозимидан озод этганига тушунтириш берди. «Қуруқ гап, ёлғон „сводка“ билан пастга тушмагани учун кечаси штабда ишдан олдим», — деди президент.

«Тизим ичидан емирилган». Президент — энергетика тизимидаги коррупциялар ҳақида
16 январ 2023, 11:44

«Тизим ичидан емирилган». Президент — энергетика тизимидаги коррупциялар ҳақида

Ўзбекистонда охирги ойларнинг ўзида нефтгаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам «тизим ичидан емирилганидан» далолат беради, деди президент. ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупция ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берди.

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан бўшатилди
16 январ 2023, 10:43 1

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан бўшатилди

Шавкат Мирзиёев аҳолини энергия билан узлуксиз таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказмоқда. Ўз фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди. Шу пайтгача биринчи ўринбосар бўлиб келган Бахтиёр Раҳмонов ҳоким в.б. этиб тайинланди.

Ўзбекистон президенти давлат ташрифи билан Сингапурда бўлади
15 январ 2023, 19:08 1

Ўзбекистон президенти давлат ташрифи билан Сингапурда бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16−18 январь кунлари давлат ташрифи билан Сингапурда бўлади. Мамлакат президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказиш, «икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами»ни имзолаш режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг