Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Германияга ташриф буюради
29 апрель 2023, 15:42

Шавкат Мирзиёев Германияга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев 2−3 май кунлари Германияга ташриф буюриб, у ерда Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва канцлер Олаф Шольц билан музокаралар ўтказади, шунингдек, мамлакат компаниялари раҳбарлари билан учрашади.

Ўзбекистон Сьерра-Леоне билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
29 апрель 2023, 15:09

Ўзбекистон Сьерра-Леоне билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Сьерра-Леоне Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 143-давлат бўлди.

Илҳом Қиличханов Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди
29 апрель 2023, 13:24

Илҳом Қиличханов Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди

Тошкент вилояти маъмурий маркази бўлган Нурафшон шаҳрига Илҳом Қиличханов ҳоким этиб тасдиқланди. Аввалроқ собиқ ҳоким Музаффар Солиев вазифасидан озод этилгани, вазир лавозимида ишлаган вақтидаги ҳолат билан боғлиқ иш бўйича терговга жалб этилган бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Ўзбекистон президенти Мусулмонлар идораси раҳбарини қабул қилди
28 апрель 2023, 21:15

Ўзбекистон президенти Мусулмонлар идораси раҳбарини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, виждон эркинлигини кафолатлаш, таълим орқали жаҳолатга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистоннинг янги Конституцияси бўйича референдумда 611 мингдан ортиқ фуқаро муддатидан олдин овоз берди
28 апрель 2023, 17:16

Ўзбекистоннинг янги Конституцияси бўйича референдумда 611 мингдан ортиқ фуқаро муддатидан олдин овоз берди

МСК 19−26 апрель кунлари бўлиб ўтган Конституция лойиҳаси бўйича референдумда муддатидан олдин овоз беришда 611 минг 320 нафар фуқаро иштирок этганини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев ёзда Италияга ташриф буюриши мумкин
28 апрель 2023, 14:21

Шавкат Мирзиёев ёзда Италияга ташриф буюриши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев июнь ойида Италияга ташриф буюришни режалаштирмоқда, дея маълум қилди Италия мудофаа вазири Крозетто Гвидо.

Вазирлар Маҳкамасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти қайта ташкил этилди
28 апрель 2023, 09:42 1

Вазирлар Маҳкамасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти қайта ташкил этилди

Президентнинг маъмурий ислоҳотлар тўғрисидаги фармони билан бекор қилинган Вазирлар Маҳкамаси тузилмасидаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти 4 ой ўтиб қайта ташкил этилди.

«Украина ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида кўринганидан кўпроқ умумийлик бор» — Андрей Ермак
27 апрель 2023, 23:48

«Украина ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида кўринганидан кўпроқ умумийлик бор» — Андрей Ермак

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Марказий Осиё давлатлари ҳақида мақола ёзди. Унинг таъкидлашича, минтақа давлатлари тарихан кўп векторлилиги билан ажралиб туради. Россия якуний танлов қилишга мажбурламагунча Украина ҳам кўп векторли бўлишга интилган, деб ёзади у.

Италия мудофаа вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди
26 апрель 2023, 16:07

Италия мудофаа вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди

Тошкентда Ўзбекистон ва Италия мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Ҳар икки давлатнинг экстремизм, диний радикализм ва халқаро терроризмга қарши курашда умумий мақсадлари борлиги қайд этилди.

Чехия бош вазири Ўзбекистон раҳбарияти билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
26 апрель 2023, 16:02

Чехия бош вазири Ўзбекистон раҳбарияти билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Чехия бош вазири Петр Фиала Тошкентда Ўзбекистон президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказди. Чехия томони уран ва мис сотиб олиш, трамвай, поезд ва самолётлар етказиб беришдан манфаатдор эканини маълум қилди. Тўғридан-тўғри парвозларни ташкил этиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали гаплашди
26 апрель 2023, 15:47

Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали гаплашди

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотида амалий ҳамкорлик, савдо муносабатлари ва корхоналар кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқди. Конституциявий референдумнинг Россия ҳудудида ўтказилишига кўрсатилаётган кўмак учун Путинга миннатдорлик билдирилди.

Шавкат Мирзиёев Россия ва Чехия делегацияларини қабул қилди
26 апрель 2023, 09:34

Шавкат Мирзиёев Россия ва Чехия делегацияларини қабул қилди

Тошкентда ўтаётган «Иннопром. Марказий Осиё» саноат кўргазмаси доирасида Ўзбекистон президенти Россия саноат ва савдо вазири ҳамда Чехия бош вазирини қабул қилди. Товар айирбошлаш, саноят кооперациясини чуқурлаштириш, шунингдек, Чехия билан тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш муҳокама этилди.

Хитой элчиси собиқ CCCР давлатларининг суверенитетини шубҳа остига олди. Муносабатлар
25 апрель 2023, 20:01

Хитой элчиси собиқ CCCР давлатларининг суверенитетини шубҳа остига олди. Муносабатлар

Хитойнинг Франциядаги элчисининг Собиқ Иттифоқ давлатлари суверенитетига шубҳа билан қараган баёноти дипломатик можарога сабаб бўлди. Қатор Европа давлатлари бунга муносабат билдирди, Хитой эса СССР таркибидан чиққан барча давлатлар мустақиллигини ҳурмат қилишига ишонтиришга тўғри келди.

Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди
25 апрель 2023, 10:13

Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди

Депутатлар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимига Бахтиёр Саидов номзодини маъқуллади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан у ушбу лавозимга тасдиқланди. 2022 йил охирида Бахтиёр Саидов ТИВ в.б. этиб тайинланганди.

Рамазон ҳайити арафасида 541 киши афв этилди
21 апрель 2023, 04:16

Рамазон ҳайити арафасида 541 киши афв этилди

Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган 541 киши афв этилди. Уларнинг орасида 36 нафар чет эл фуқароси, 136 нафар аёл, 75 нафар 60 ёшдан ошган эркак ҳамда 6 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашганлар бор.

Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
20 апрель 2023, 21:57

Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

Ўзбекистон президенти Рамазон ҳайити табригида виждон эркинлигини қарор топтириш, диний-маънавий қадриятларни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом этаётганини таъкидлади. Жорий йилда чекловлар олиб ташланиши туфайли 31 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Макка ва Мадинага умра зиёратига борди.

«Соғлом фуқаролик жамияти давлат бошқаруви тизими яхши ишлаши учун зарур» — ЕИ махсус вакили
20 апрель 2023, 16:28

«Соғлом фуқаролик жамияти давлат бошқаруви тизими яхши ишлаши учун зарур» — ЕИ махсус вакили

ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Эймон Гилмор Ўзбекистонга илк бор ташриф буюриб, адлия, ички ишлар вазирлари ва бош прокурор, шунингдек, мамлакат президенти билан учрашувлар ўтказмоқда. «Газета.uz» ундан ташриф мақсади ва Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволини қандай баҳолашини сўради.

«Азамат, Дубай отмен», «Куёвингиз билан муҳим ишимиз бор» ва бошқалар — Тошкентда референдум тарғиботи. Фото
20 апрель 2023, 12:01

«Азамат, Дубай отмен», «Куёвингиз билан муҳим ишимиз бор» ва бошқалар — Тошкентда референдум тарғиботи. Фото

Янги Конституция бўйича референдум ўтказилишига 10 кун қолди. Шаҳарларда фуқароларни сайлов участкаларига боришга ундайдиган тарғиботлар тобора кўпайиб бормоқда. «Газета.uz» фотомухбири Тошкентдаги рекламалар ва шаҳарнинг «соғлом фуқаро якшанбаси»га тайёрланаётганини суратга олди.

Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
20 апрель 2023, 10:07

Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Авазбек Эргашев Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Пастдарғом туманига янги ҳоким тайинланди
19 апрель 2023, 11:19

Пастдарғом туманига янги ҳоким тайинланди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманига Ваҳобжон Муротқобилов ҳоким этиб тасдиқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг