19−26 апрель кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳаси бўйича референдумда муддатидан олдин овоз беришда мамлакатнинг 611 320 нафар фуқароси иштирок этди, деб хабар қилди Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.

Улардан 159 276 нафари хорижда, 452 044 нафари хориждаги сайлов участкаларида овоз берди.

Эслатиб ўтамиз, «Газета.uz» референдум арафасида референдум ўтказиладиган участкани қандай топиш ёки уни ўзгартириш, бюллетенни қандай тўғри тўлдириш ва овоз беришда нималар қоидабузарлик деб топилиши ҳақида овоз бериш йўриқномасини тайёрлаганди (рус тилида).

Бундан ташқари, Конституцияга ўзгартириш ёки киритиш таклиф қилинган асосий моддаларни ўзида жамлаган видеошарҳ эълон қилганмиз.