Шавкат Мирзиёев 25 апрель куни шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган Россия ва Чехия делегацияларини қабул қилди.

Давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, дастлаб Россия делегациясига бошчилик қилаётган ҳукумат раиси ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров билан учрашув ўтказилди.

россия, чехия, шавкат мирзиёев, денис мантуров, Петр Фиала, Иннопром. Марказий Осиё

Унда икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди. Президент 35 мамлакат бизнесининг 5 минг нафардан зиёд вакиллари иштирокидаги «Иннопром» форуми муваффақиятли ташкил этилгани ва ўтказилаётганини қайд этди.

Таъкидланишича, товар айирбошлаш суръатини сақлаш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларида саноат кооперациясини чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Икки мамлакат ҳудудларининг амалий шериклигини янада ривожлантириш ва ҳамкорликни аниқ лойиҳалар билан бойитиш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Мисол тариқасида жорий ҳафтада Жиззах вилоятида технологик парк ишга туширилгани қайд этилди.

Лойиҳа офиси фаолияти доирасида, шу жумладан, энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика каби йўналишларда ва бошқа тармоқларда инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш муҳим экани кўрсатиб ўтилди.

Саноат ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлашда Россия тажрибасини жорий этишга қизиқиш билдирилди ҳамда қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг институционал механизмларини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Чехия бош вазири Петр Фиала бошчилигидаги ҳукумат делегациясини ҳам қабул қилди.

Президент матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон-Чехия муносабатларини янада ривожлантириш ва икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни устувор йўналишларда кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

россия, чехия, шавкат мирзиёев, денис мантуров, Петр Фиала, Иннопром. Марказий Осиё

2023 йилда икки томонлама дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланмоқда. Кейинги бир неча йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2 баробарга, қўшма корхона ва лойиҳалар сони эса 2,5 баробарга кўпайган.

Бугунги кунда қурилиш материаллари, тиббий ускуналарни ишлаб чиқариш, ишбилармонлик инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон-Чехия археологик экспедициясининг 20 йиллигига бағишланган кўргазма очилди.

Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштириш ва унинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш зарурлиги қайд этилди.

россия, чехия, шавкат мирзиёев, денис мантуров, Петр Фиала, Иннопром. Марказий Осиё

Қазиб чиқариш тармоғи, энергетикани модернизация қилиш, энергетик машинасозлик, электротехника, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва чарм саноати, транспорт ва логистика, тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш ва бошқалар устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.

Ўзбекистонда Чехиянинг илғор технологияларини кенг жорий қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва биргаликда молиялаштириш воситаларидан фойдаланиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳамкорликнинг ҳар бир йўналиши бўйича ишчи гуруҳлар тузиш ва «йўл харита»ларини ишлаб чиқишга қарор қилинди.

Бундан ташқари, Ишбилармонлар кенгашининг фаолияти қайта йўлга қўйилмоқда, унинг доирасида Ўзбекистон ва Чехия пойтахтлари ва ҳудудларида бизнес-форумларни мунтазам ўтказиб бориш режалаштирилмоқда.

россия, чехия, шавкат мирзиёев, денис мантуров, Петр Фиала, Иннопром. Марказий Осиё

Гуманитар алмашинувни кенгайтириш, шу жумладан, Чехиянинг етакчи олий таълим муассасаларида ўзбекистонлик талабаларнинг таҳсил олиши учун квоталарни кўпайтириш ва маданий тадбирлар дастурини қабул қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.