Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Бахтиёр Саидовнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланди.

Саидов Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У Хитойда элчи сифатида 2017 йил июндан 2022 йил ноябргача ишлаб келган. 2018 йилнинг апрель ойидан Ўзбекистоннинг Мўғулистондаги элчиси, 2019 йилдан эса — Филиппиндаги элчиси (қароргоҳи Пекинда жойлашган) лавозимларида ҳам фаолият юритган.

2022 йилнинг охирида Владимир Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига Бахтиёр Саидов ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлан ва шу муносабат билан халқ таълими вазири лавозимидан кетган.