«Йўлларда шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди», — деди президент йиғилишда. «Нега президент ташвиш қилиб, ҳаммани „ёндириши“ керак? Нимага депутатлар „ёнмайди“?» — сўради у. Қарийб бир ярим йил аввал ҳам у амалдорларни бундай «фавқулодда ҳолат»га бефарқликда айблаганди.
Россиялик депутат Михаил Делягинга кўра, ўзбекистонлик мигрантларнинг болалари учун хусусий мактаблар қуриш таклифи Россия фуқароларига нисбатан «камситиш» ва бу Россиянинг йўқ бўлишига олиб келиши мумкин. Ўзбекистонлик депутатлар бу айбловлар «муносабатларда ҳушёрликка даъват этишини» таъкидлади.
Эроннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Бухорода Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Гасановни қабул қилди. Томонлар 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Эрон туризм вазири Эззатоллаҳ Зарғамий Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов билан учрашувда икки давлат ўртасидаги сайёҳлик визаларини бекор қилиш йўллари изланаётганини маълум қилди.
Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига Дилшод Рахимов тайинланди.
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бабаев саккиз йиллик миссиясини якунламоқда. У Eurogospodarka нашрига интервью бериб, Польшанинг қайси инвесторлари Ўзбекистонга келишга тайёрлигини, шунингдек, тўғридан-тўғри авиаташувни бошлаш режалари ҳақида гапирди.
Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухтар Мухитдинов Тошкент Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи бўлди.
Ўзбекистон президенти «Бир макон, бир йўл» форумида сўзлаган нутқида Марказий Осиё ва Ипак йўли мамлакатлари иқтисодиёт тармоқларини «яшил» тараққиёт талаблари асосида трансформация қилиш, шунингдек, «Яшил молиялаштириш» жамғармасини ташкил этишни таклиф қилди.
2021 йил августида Афғонистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт тақдири ҳамон АҚШ ва Ўзбекистон расмийлари томонидан муҳокама қилинмоқда, дея АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жонатан Хеник «Газета.uz»га маълум қилди. Ҳарбий авиатехникалар Сурхондарёда қолмоқда.
18 октябрга ўтар кечаси Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» касалхонасига зарба берилиши оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ буни «даҳшатли зўравонлик» деб атади. «Буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз», — дейилади вазирлик хабарида.
«Толибон» қураётган Қўштепа канали қурилиши юзасидан Ўзбекистон ҳукумати делегацияси тузилмоқда ва у музокаралар ўтказиш учун йил охиригача Афғонистонга юборилади, дея маълум қилди «Газета.uz» билан суҳбатда делегация аъзоси, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов.
Ўзбекистон президенти ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди. Унда Тошкентда Синхуа ва Пекин университетлари филиалларини очиш таклифи билдирилди. Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга келишга таклиф этди.
Шамсиддин Сохибназаров Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари бўлди.
Дунёнинг турли минтақаларидаги низо ва беқарор вазиятлар туризмга пандемиядан кўра кўпроқ таъсир кўрсатмоқда, деди Ўзбекистон президенти ЮНВТО Бош ассамблеясининг 25-сессияси очилишида. У Глобал хавфсиз туризм кодексини ишлаб чиқиш ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди.
Самарқандда Шавкат Мирзиёев ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашиб, кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Ташкилот саммити доирасида шаҳарда Халқаро туризм академияси ва «Ипак йўли» тематик офиси очилади.
«Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги дарахтларни номига эмас, «ҳаётимиз учун, ўпкамизнинг тозалиги учун экиш зарур, чунки бу ўзимизга, жамиятимизга, саломатлигимизга керак», — деди Ўзбекистон президенти.
Бунёд Эгамназаров Наманган вилояти, Ботир Ашуров эса Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаларига бошлиқ этиб тайинланди.
Президент 17−18 октябрь кунлари амалий ташриф билан Хитойда бўлади. Давлат раҳбари «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиши, ХХР раиси, шунингдек, Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси билан учрашиши кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти Tashkent City ҳудудида қурилиши 15 кун ичида якунланиши режалаштирилган опера театри лойиҳаси билан танишди. Дастлаб опера театри бизнес маркази лойиҳаларига киритилмаган, объект Миллий боғдаги қуритилган кўл ўрнида қурилиши режалаштирилган эди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг