Сиёсат

Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида ЎзЛиДеП партиясидан қатнашади
7 август 2021, 11:18

Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида ЎзЛиДеП партиясидан қатнашади

ЎзЛиДеП партияси октябрь ойидаги президентлик сайловига амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини кўрсатмоқчи эканлигини эълон қилди.

ХДП президентлик сайловларига Мақсуда Варисовани номзод сифатида кўрсатмоқчи
7 август 2021, 11:06

ХДП президентлик сайловларига Мақсуда Варисовани номзод сифатида кўрсатмоқчи

Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Варисова октябрь ойидаги президентлик сайловларида «Халқ» демократик партиясининг номзоди сифатида қатнашиши кутилмоқда.

Туркманистонда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг Форуми бўлиб ўтди
6 август 2021, 22:33

Туркманистонда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг Форуми бўлиб ўтди

Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви билан параллель равишда минтақанинг етакчи аёллари мулоқоти Форуми ҳам ўтказилди. Ўзбекистон мулоқотда раислиги доирасида уни янги маслаҳатлар платформасига айлантиришни мўлжалламоқда.

6 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
6 август 2021, 21:00

6 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ҳолатлари аниқланиши, «Миллий тикланиш» Алишер Қодиров номзодини президентлик сайловларида илгари суриши, ўзбекистонлик курашчи Бекзод Абураҳмонов Олимпиадада бронза медали олиши — «Газета.uz»нинг 6 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари нималарга келишиб олдилар?
6 август 2021, 20:16

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари нималарга келишиб олдилар?

Марказий Осиё давлатлари президентлари хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича доимий мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек, касалликлар ва биохавфсизлик устидан назорат бўйича минтақавий марказлар тармоғини ҳамда БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини ташкил этишга келишиб олдилар. Давлатлар иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш, музликларни сақлаб қолиш, ўрмонлар майдонларини кенгайтириш ва табиий офатлар хавфини камайтиришда биргаликда ишлашни давом эттиради.

«Минтақа муаммоларининг ечимига биргаликда эришамиз. Бошқа муқобил йўл йўқ!» — Шавкат Мирзиёев
6 август 2021, 14:28

«Минтақа муаммоларининг ечимига биргаликда эришамиз. Бошқа муқобил йўл йўқ!» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади. Унда давлат раҳбари пандемия сабабли тўхтатилган транспорт ҳаракатини тўлиқ тиклаш, тест натижалари ва эмлаш сертификатларини тан олиш бўйича ягона ахборот тизимини ишга тушириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мониторинг қилиш бўйича минтақавий тизимни жорий қилишни таклиф этди.

«Сайловда ғолиб бўлишни ният қиляпмиз» — Алишер Қодиров
6 август 2021, 14:16 1

«Сайловда ғолиб бўлишни ният қиляпмиз» — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров президентлик сайловларида ғалаба қозонишни ният қилаётганини билдирди. Унинг таъкидлашича, ушбу сайлов аввалгиларидан фарқ қилади. Шунингдек, у агар президент этиб сайланса, дастлаб таълим ва тарбия соҳаларида ислоҳотларни амалга оширишини айтиб ўтди.

Афғонистон: Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги кўприкми ёки ажратувчи омил?
6 август 2021, 12:30

Афғонистон: Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги кўприкми ёки ажратувчи омил?

Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини ривожлантиришда географик жиҳатдан муҳим роль ўйнайди. Мустақил тадқиқотчи Акрам Умаров минтақалар давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муаммолар ва имкониятларда Афғонистон омили ҳақида ёзади.

Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви (фото)
6 август 2021, 12:01

Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви (фото)

Туркманистоннинг «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё мамлакатлари президентларининг норасмий форматдаги учрашуви бўлиб ўтди.

«Миллий тикланиш» Алишер Қодиров номзодини президентлик сайловларида илгари суради
6 август 2021, 11:52 3

«Миллий тикланиш» Алишер Қодиров номзодини президентлик сайловларида илгари суради

2021 йилги президентлик сайловларига «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров номзоди эълон қилинди.

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан учрашди
6 август 2021, 10:59

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Давлат раҳбарлари транспорт-логистика, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни муҳокама қилдилар.

5 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
5 август 2021, 21:33

5 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда Гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилиши, Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ҳолатлари аниқланиши, бош вазирнинг коронавирусга қарши эмланиши — «Газета.uz»нинг 5 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди
5 август 2021, 16:02

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Туркманистонга йўл олди.

БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташриф буюради
5 август 2021, 15:11

БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташриф буюради

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид сентябрь ойида ҳамкорлик дастурини йўлга қўйиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради. Дастур доирасида давлат органлари, фуқаролик жамияти ва диний ташкилотлар вакиллари учун қатор семинарлар ва тренинглар ўтказилиши кўзда тутилган.

Бош вазир Абдулла Арипов ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган
5 август 2021, 11:54

Бош вазир Абдулла Арипов ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 2021 йил бошида ўзбек-хитой вакцинаси билан тўлиқ эмланган.

«Адолат» партияси президентлик сайловларига ўз номзодини эълон қилди
5 август 2021, 11:45

«Адолат» партияси президентлик сайловларига ўз номзодини эълон қилди

2021 йилги президентлик сайловларига «Адолат» социал-демократик партияси томонидан партия раҳбари Баҳром Абдуҳалимов номзоди эълон қилинди.

Токио-2020. 5 август учун Ўзбекистон спортчилари иштироки жадвали
5 август 2021, 01:18

Токио-2020. 5 август учун Ўзбекистон спортчилари иштироки жадвали

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг 13-кунида тўртта спорт тури бўйича 8 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
4 август 2021, 21:32

Жаҳон янгиликлари дайжести

Нигерияда қароқчиларнинг 80 нафар ўқувчи эвазига 194 минг доллар талаб қилаётгани, Чехияда иккита йўловчи поездининг тўқнашгани, ЖССТнинг ревакцинацияга мораторий жорий этишни таклиф қилаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

4 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
4 август 2021, 21:08

4 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалоловнинг Олимпия ўйинлари финалига йўл олиши, Экопартиянинг президентлик сайловларига ўз номзодини эълон қилиши, аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш учун «Тезкор штаблар» ташкил этилаётгани — «Газета.uz»нинг 4 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммитида қатнашади
4 август 2021, 17:44

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммитида қатнашади

5−6 август кунлари Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида иштирок этади. Президентлар минтақанинг ривожланиши, энергетика ва транспорт соҳасида ҳамкорлик, пандемияга қарши кураш ва бошқа масалаларни муҳокама қилишади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг