Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 5 август куни Туркманбоши шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизматихабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев ушбу шаҳар яқинидаги «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Шунингдек, саммит доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Туркманистон президенти раислигида ўтадиган тадбирда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам қатнашади. Давлат раҳбарлари 2019 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтган Маслаҳат учрашувида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши натижаларини кўриб чиқадилар.