Халқ демократик партияси 2021 йилги президентлик сайловларига Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Варисовани номзод сифатида кўрсатмоқчи эканлигини эълон қилди. Бу ҳақда партия марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Энди унинг номзоди партия қурултойи томонидан тасдиқланиши керак.

Мақсуда Варисова Қонунчилик палатаси депутати, қуйи палатанинг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмита раисининг ўринбосари ҳисобланади. У 1961 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат тиббиёт институтини битирган, мутахассислиги бўйича шифокор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Экологик партияси томонидан президентлик сайловларида Нарзулла Обломуродов, «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов, «Миллий тикланиш» партиясидан Алишер Қодиров номзодлари эълон қилинган эди.