Миллий олимпия қўмитаси 5 август куни Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар чиқишлари жадвалини эълон қилди (Тошкент вақти кўрсатилган).

13-куни 29 та медаллар жамланмаси ўйналади. Ўзбекистон номидан саккиз нафар спортчи мусобақаларда иштирок этади.

Жадвал. 13-кун

Спорт туриМусобақаИсм-шарифиЎтказиш вақти
Енгил атлетикабаландликка сакраш, саралашСветлана Радзивил
05:10
баландликка сакраш, саралашСафина Садуллаева
05:10
еттикураш, узунликка сакраш
Екатерина Воронина
05:40
еттикураш, найза улоқтириш
09:40
Замонавий бешкурашқиличбозлик, саралаш
Алисэ Фахрутдинова
09:00
Александр Савкин
12:30
Эркин кураш-86 кг, қўшимча бронза медили учун
Жавраил Шапиев — Стефан Рейхмут (Швейцария)07:20
-57 кг, қўшимча бронза медали учун
Ғуломжон Абдуллаев — Томас Гилман (АҚШ)
07:00
-74 кг, 1/8 финалБекзод Абдураҳмонов — Франклин Гомес (Пуэрто-Рико)
08:20

Кураш бўйича мусобақалар 1/8 финалдан бошланади. Финалга етиб борганлар «олтин» ва «кумуш» медаллар учун курашади, турнир жараёнида финалчига ютқазиб қўйган спортчига эса бронза медалини ютиб олиш учун қўшимча имконият берилади.

Хабар эълон қилинган вақтда Ўзбекистон иккита олтин ва битта бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 30-ўринда бораётган эди.